Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:10

Тошкентда ифторлик харажатига қанча кетади?

​Рамазонда бозор-ўчар қилишнинг бошқача гашти бор-да! Оғзингизни ёпиб олганингиз учунми, манзиратни молига қўшиб пуллаб юборган тужжорларнинг қўполлиги кўзингизга кўринмайди.

Олибсотарларнинг “Етти пуштим деҳқон ўтга-ан” қабилидаги иддаоларига ҳам кўпда ғашингиз келмайди...

“Кеп қолинг, нишолдадан оп қолинг! Асл нишолда – асал нишолда!” Рамазоннинг тансиқ ширинлиги 1500 сўмдан 4000 сўмгача туради. Нишолда солиш учун бир пайтлар коса ишлатилганди, эсингиздами? Кўҳна идиш ўз ўрнини пластикка бўшатиб берган. Хоҳласангиз – Cola, хоҳласангиз Nescafeга солдиринг.

Эски шаҳарнинг бўрсилдоқ патирлари! Сутга қорилган хамирдан, тандирда тобига келтириб пиширилган! 1200 сўмдан 3000 сўмгача.

“Олинг, амаки, озроқ ўтиб бераман”. Нон сотувчилар орасида болакайлар ҳам сероб. Аммо қўли эрта пул кўрган кичик бозорчилар пишиқ-пухталикда катталарга ҳам дарс беради.

Ифтор дастурхонини узум безасин-да! Анвойи нав узумларнинг бозори чаққон. Кишмиш – 2500 сўм, новвот каби товланиб тургани – 3000.

Йирик донали, қаҳраборанг узум қимматроқ: 5000-6000 cўм. Бу қайси нав эди-я... Ҳа, эсга келди, “Ризамат ота”! Бу узумлар “Танноз хонимнинг бармоғи” (дамская палочка) навидан ҳам қиммат юради.

“Луччак ҳам, нашвати ҳам 3000. Лекин йўлида қилиб бераман”.

Юз бир дардга даво шотут чиқибди. Глюкозага кон тансиқ ва танқис неъматнинг килоси 7000.

Қуруқ мевалар учун чўнтакни чуқурроқ кавлашга тўғри келади: жийда – 5500 сўм, ёнғоқ – 6000, майиз – 9000-12000, туршак – 9000-10000.

Новвот 6000 сўмга кўтарилибдими? Ёзда тушиб кетарди, шекилли. Ҳа-я, мўйсафидларимиз кун бўйи чанқамаслик учун сахарликда новвот чой ичишни тавсия этишади-ку!

“Элга хизмат” пластик карточка орқали савдо таклиф қилади. Фақат... маҳсулотлар “қўл”дагидан андак қимматлигига чидайсиз-да.

Гўшт арзонлади деб дўппингизни осмонга отманг! Бу кўргазмага қўйилган нарх. Аслида, мол гўшти 19000-20000, лаҳми ундан ҳам қимматроқ.

Гуруч ва дуккакли экинларни ҳам ола кетишни унутманг.

Ёзувчи Анвар Обиджоннинг қаҳрамонларидан бири таъбирича, “қора бодринг” – бақлажонни бундан ҳам арзонга топса бўлади.

“Болам, олинг, ошкўкларнинг уч боғи минг сўм бўп кетди!”

Картошкани Европада “иккинчи нон” дейишармиди? Ўзбекистонда жуда “иккинчи” бўлмаса ҳам, “учинчи”га айланиб қолди.

Бодринг ва помидорни икки ҳафтача олдин минг сўмга уч килодан олса бўларди. Ҳозир бодринг 1200, помидор 800га кўтарилган.

Сотувчиларнинг ишонтиришича, бу хонадон тухуми. Донаси – 300 сўм. Таъбга тўғри келса, бедананикидан ҳам харид қилиш мумкин.

Ишқилиб, онахоннинг шафтоли ва узумига тезроқ харидор чиқсин...

Чорсунинг машҳур овқат бозоридан одам қадами узилган. Кабобпаз қўраси оловини пасайтириб қаергадир ғойиб бўлган. Лекин бу вақтинча, ҳали оғизочар бўлсин, рўзадорлар тўлиб кетади.

Нозикроқ жойга меҳмонга отлансангиз, харидингизни бежирим саватларга жойласангиз бўлади.

Юкингиз кўпайиб кетса, ҳожатбарор аравакашлар арзимаган ҳақ эвазига оғирингизни енгил қилади.

Бири лаганда анор, бири паловхонтўра, яна бири чойнагу пиёла кўтарган отахонлар ҳам оғизочарни интиқ кутяптими дейман...

XS
SM
MD
LG