Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:59

Googoosha клип олиш учун Бухорони ëпиб қўйди


Гулнора Каримова Бухородаги Мир Араб мадрасаси томида инглизча қўшиққа клипга тушмоқда. Сурат www.realgoogoosha.com сайтидан олинди.
Гулнора Каримова Бухородаги Мир Араб мадрасаси томида инглизча қўшиққа клипга тушмоқда. Сурат www.realgoogoosha.com сайтидан олинди.

Президент Каримовнинг тўнғич қизи инглиз тилидаги қўшиғига клип ишлатган кунларда Бухоронинг Эски шаҳар қисми батамом қамал ҳолига келди ва қадим Бухорони кўраман деб келган сайëҳлар бу имкондан маҳрум қолди.

Googoosha тахаллуси билан қўшиқ куйлайдиган Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова 17 июл куни Бухорода клипга тушди.

Гулнора Каримова ижросидаги Round Run (Гирдикапалак) қўшиғига АҚШ ва Лотин Aмерикасида таниқли клипмейкер Avi Cohen клип суратга олди.

Бу ҳақдаги фототасвирлар www.realgoogoosha.com нашрида ўтган ҳафта пайдо бўлди.

Суратга олиш жараëнига АҚШдан яна бир кинорежиссëр John Colombo ҳам жалб қилинган.

Экранда тўрт дақиқа давом этадиган Гулнора Каримова иштирокидаги клипни суратга олиш жараëнида ўзбек клипмейкери Ëдгор Носиров ҳам иштирок этган.

Каримова учун ëпилган шаҳар

Суратга олиш жараëнини ўз кўзи билан кўрган бухоролик журналистнинг Озодликка айтишича¸ клип олинаëтган даврда Бухоронинг Эски шаҳар қисми қамал ҳолига келтирилган.

Бухорода кино суратга олинишига кўникиб қолган суҳбатдош¸ исми ошкор қилинмаслиги шарти билан¸ бу сафарги эҳтиëт чораларининг ҳаддан ошганлигига эътибор қаратди.

Шу пайтгача киночилар фақат тасвир олинадиган жойнигина ўраб қўйишган. Битта клип олиш учун Бухоронинг Эски шаҳар қисмининг буткул ëпилиши илгари кўрилмаган ҳодиса¸ дейди суҳбатдош.

Суратга олиш давом этган тўрт кун мобайнида Каримова дохил суратга олиш гуруҳи қўним топган "Осиё" меҳмонхонасига чиқадиган йўллар ёпиқлигигича қолгани кузатилди.

Бу ҳолатда нафақат Бухоро турғунлари¸ балки Бухорони кўраман деб узоқ жойдан келган сайëҳлар ҳам Эски шаҳарни кўришдан мосуво қилинди.

Клипмейкернинг амри вожиб

Кино суратга олиш жараëнидан сал хабари бўлган одам режиссëрнинг суратга олиш майдонида мутлақ ҳоким бўлишини билади.

Бухорода клип суратга олаëтган АҚШлик киночи Avi Cohen амрига бу сафар Ўзбекистон президентининг қизи бўйсунмоғи лозим эди.

Суратга олиш жараëни ҳақида Озодликка хабар сиздирган манбалар Googoosha тахаллуси ортида қўшиқ куйлаган Каримова хонимнинг тасвирга олиш пайтида ўта юввош бўлгани ва тасвирчининг буйруқларини киприк қоқмай бажарганини таъкидлашди.

Суратга олиш жараëнида режиссëрлар совет давридан мерос “Чайка” автомобилида эски Бухоро бўйлаб сайр қилишган.

Минораи Калон устига катта прожекторлар ўрнатилган. Айни пайтда Бухоро вертолëтлар воситасида ҳам суратга олинган.



Амазон Гулнорага мафтун эмас

Гулнора Каримова қўшиғи ëзилган диск интернетдаги энг катта бозор ҳисобланган Амазонда сотилмоқда.

Гулнора Каримовага нисбат берилган www.realgoogoosha.com нашрида Амазонга ўтиш учун ишорат қўйилган.

Каримовага оид донаси 9 доллардан сотилаëтган диск ëнида Каримовлар xонадони танқид қилинган “Самарқанддаги қотиллик” асари ҳам савдога қўйилган.

Бу асар муаллифи Британиянинг Тошкентдаги собиқ элчиси Крейг Мюррей Каримов билан шахсий учрашувларига таяниб¸ Ўзбекистонни бошқараëтган хонадоннинг ўзбек халқига келтирган кулфатларини баëн қилади.

Амазон портали муштарийлари қолдирган изоҳлар ҳам Мюррей танқидларидан қолишмайди.

Ўзини Бобби деб атаган муштарий Гулнора Каримова ўзбек миллати хазинасини ўмарган ўғри деб ишонади:

-Бошқача ҳам бўлиши мумкинми. Бу қиз ўз сарватини Ўзбекистон хазинасини ўғирлаш эвазига шакллантирган суппер-бой диктаторнинг фарзанди. Бу қиз Женева атрофидаги хушманзара жойдан 46 миллион долларга қаср сотиб олган.

У ўз вақтини бир аëл каби либос безакларига сарфлайди. Ҳуши келганда ашула ҳам айтади. Бу қизалоқ ўз рақобатчиларини отаси раҳбар бўлган давлат мулозимлари воситасида энг оғир тарзда жазолаши мумкин.

Энг муҳими ўз оиласининг мамлакатда иқтисодий ва сиëсий мутлақ ҳукмронлигини таъминлаш.

Ўзини Бобби деб тамсил қилган Амазон муштарийси бу гаплардан кейин Каримова хоним айтган қўшиқни таҳлил қилади.

- Агар қайноқ сувда тириклай қайнатилаëтган ўзбек маҳбуси турган хонага магнитофон қўйилса¸ бу бечоранинг фарëдли қичқириқлари қўшиқ трекларида акс этган бўлар эди.

Яна бу қўшиқлардан Ўзбекистондаги мажбурий болалар меҳнатининг аянч саслари келади.

Ўзини Укман деб атаган муштарий эса бу қўшиқларга ахлат мартабасини ҳам раво кўрмайди.

Янги “эски” касб

Клипмейкер калимаси ўзбек луғатига яқиндагина кириб келди. Аммо бундан олдин Ўзбекистонда кинорежиссëрлар мусиқали филмларни тасвирга олиб муваффақият қозонишган.

“Комилжон Отаниëзов куйлайди”¸ ”Куйла Санобар”¸ “Шашмақом”¸ “Ботир Зокиров” каби мусиқий филмларнинг тасвирий тили ва ифода услуби бугунги ўзбек клипмейкерлари учун ўрнак¸ дейди Озодлик билан суҳбатлашган ўзбек клипмейкери Нозим Толипов.

Бухорода Гулнора Каримова учун клип олаëтган АҚШлик киночи Avi Cohen ижодий гонорарининг ярим миллион долларга яқин экани айтилади.

Гулнора Каримовадан бошқа ўзбек ашулачилари бунақа катта пулга клип суратга ола олмайди¸ дейди 400 га яқин клипни суратга олган Нозим Толипов:

- Артистлар тўйдан топганини йиғиб¸ бизга клип олдиради. Олдин роса йиғлайди. Пулим йўқ¸ топганим уст-бошимга ҳам етмаяпти¸ деб. Кейин арзимаган пулни кўрсатиб¸ Нозим ака шунга клип оберинг¸ дейишади.

Ғарбни қўятуринг¸ ҳатто Россия шоу бизнеси билан таққослаганда ҳам бизнинг ашулачиларимиз кармони жуда юпқа¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Нозим Толипов.

Нозим Толипов билан суҳбатни тўла тарзда мана бу ерда тинглаш мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:10 0:00
Бевосита линк



Тўнғич қиз дилхушлиги

Ўзбек президентининг қизи Гулнора Каримованинг “GOOGOOSHA” альбоми июн бошида халқаро майдонда тақдим қилинди.

Айни кунларда бу диск Тошкентдаги “NIRVANA” дўконлари тармоғида 12 минг сўмдан сотилмоқда.

12 қўшиқдан иборат бу албомнинг россиялик продюсер ва композитор Максим Фадеев билан ҳамкорликда ҳозирлангани айтилмоқда.

Гулнора Каримованинг Гугуша тахаллуси билан қўшиқ айтаëтганига 10 йилча бўлиб қолди.

Болалигида отаси ўзини эркалатиб Гугуша деб чақиргани иддаоси билан Гулнора Каримова машҳур Эрон қўшиқчиси Гугуш номига битта ҳарф қўшиб¸ ўз “ижодий тахаллус”ларидан бири қилиб михлаб олди.

Таниқли қўшиқчи Кумуш Раззоқованинг “Унутма мени” қўшиғини ўзига мослаб қайта ишлатган Гугушанинг бу клипи йиллардан бери президентнинг қизи назорат қиладиган телеканалларда тинимсиз айлантирилади.

Қўшиқчи сифатидаги репертуари асосан бошқаларнинг машҳур ашулаларини remake –қайта қориштириш асосида туғилган бир неча клипдан нарига ўтмаган Гугуша Ўзбекистон ичкарисида эшитимли хонандага айлана олмади.

Гугушанинг ашулачиликдаги уринишлари аксар ўзбекистонликлар кўзида ўзини синаб кўрмаган соҳа деярли қолмаган “ўзбек маликаси”нинг навбатдаги тантиқлиги сифатида қабул қилинди.

Қўшиқчи сифатидаги эътиборини ошириш мақсадида Гулнора Каримова Тошкентдаги хос йиғинларига Хулио Иглесиас ва Монтсеррат Кабальени таклиф қилиб¸ улар билан бирга қўшиқ куйлаган эди.

Машҳур авар шоири Расул Гамзатовнинг “Ўз қишлоғида тан олинмаган шоир шоир эмас”¸ деган гапи санъат ва адабиëт дунëсида афоризмга айланиб кетган.

Аммо ўзини ҳам ҳассос шоира¸ ҳам ҳассос қўшиқчи деб тақдим этиб келаëтган Каримовани “ўз қишлоғи”да тан олинмагани заррача ташвишга солмаган кўринади – Гугуша ўзини халқаро майдонда қарор топтириш уринишига киришди.

Ҳозирча Гугушанинг Ғарб мусиқа бозорига кириб¸ ўзини “экзотик поп-қўшиқчиси” сифатида сотиш уриниши жиддий қарши олинганини кўрсатувчи бирор аломат йўқ.

Дастлабки мустақил шарҳларда¸ Гугуша қўшиқлари ҳаëт руҳидан маҳрум¸ уйғунликдан йироқ¸ бир неча йил аввал ўз умрини яшаб бўлган истиқболсиз оҳангларнинг сийқа сўзлар билан омухтаси¸ дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда¸ аксарияти Гулнора Каримовага қарашли Ўзбекистон шоу-бизнес сайтлари янги албомни "ўзбек мусиқасини¸ ўзбекларни жаҳонга танитадиган"¸ "мукаммал¸ уйғун¸ гўзал" қўшиқлар албоми сифатида мадҳ этмоқда.
XS
SM
MD
LG