Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:47

“Pussy Riot” устидан маҳкама давом этмоқда


Россиядаги “Pussy Riot” панк гуруҳининг 3 аъзоси устидан маҳкама иши ўз ишини давом эттирмоқда.

Аввалроқ маҳкама бомба таҳдиди боис тўхтатилган, одамлар бино ичидан эвакуация қилинганди.

Саперлар келиб бинони текширишди, лекин суд биноси ичида ҳеч қанақа бомба топишмади.

Бомба таҳдиди боис одамлар эвакуация қилинган пайт “Pussy Riot” панк гуруҳининг 3 аъзоси суд биноси ичкарисидаги панжара ортида қолиб кетишган. Бу ҳақда уларнинг адвокати маълум қилди.

Душанба куни бошланган суд иши шу пайтгача 3 марта тўхтатилди.

Чоршанба кунги суд иши ҳам айбланувчилар ўзларини ёмон хис қилгани учун 2 марта тўхтатилиб, суд биносига тез-тиббий ёрдам машинаси чақиртирилди.

Pussy Riot панк гуруҳи аъзолари Надежда Толоконникова, Мария Алехина ва Екатерина Самуцевич безорилик ва Ортодокс черковини ҳақоратлаганликда айбланмоқда.

Агар айблари исботланса, уларни 7 йиллик қамоқ жазоси кутмоқда.

Ғайриоддий чиқишлари билан Россияда ном қозонган Pussy Riot мусиқий панк-гуруҳи 21 феврал куни Рус православ черковининг бош идораси саналмиш Москвадаги Исо Масиҳ ибодатхонасида “мусиқий намойиш” уюштирган ва “Худойим, Путинни ҳайда!” дея куйлашган эди.
XS
SM
MD
LG