Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:26

Ўқувчилар учун 11 миллион дона китоб нашр қилинади


Ўзбекистонда янги ўқув йилига ҳозирлик жараëни бошланди. Янги ўқув йили арафасида 1-синфга келадиган болакайлар учун янги китоблар чоп этилмоқда¸ бошқа синф ўқув қўлланмаларига ҳам тузатиш ва таҳрир киритилмоқда.

Ўзбекистонда янги ўқув йили учун 11 миллион нусхада дарслик китоблар ва ўқув қўлланмалари чоп қилинади.

Бу маълумотни Озодлик билан суҳбатда билдирган Ўзбекистон Xалқ таълими вазирлигининг Дарсликлар нашр қилиш бошқармаси бошлиғи Абдуҳамид Эрмакбоевга кўра¸ бу дарслик ва қўлланмалар 182 номда нашр қилинмоқда:

- Янги ўқув йили учун дарсликлар қайд қилинган ўқувчилар сонига қараб чоп қилинади. Мавжуд статистикага кўра¸ ўқувчилар сони камаймоқда. Шу боис¸ биз 11 миллион нусха дарслик ва қўлланмалар чоп қилишга қарор қилдик¸ дейди вазирлик мулозими.

Суҳбатдошга кўра¸ бу йил мактаблар учун 16 номдаги методик қўлланмалар 105 429 нусхада чоп қилинган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:33 0:00
Бевосита линк



Ўқувчилар учун бепул дарслик

Ўзбекистонда дарсликлар ўқувчиларга ижарага берилади¸ ҳудди шу мақсадда мактаб фонди яратилган дейди¸ Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг Дарсликлар нашр қилиш бошқармаси бошлиғи Абдуҳамид Эрмакбоев:

- Ўзбекистон президентининг 362-рақамли қарор бор. Бу қарор 2006 йил чиққан. Мана шу қарорга кўра¸ дарсликлар ижарага берилади. Айни қарор дарсликлар қачон чоп қилиниши даврийлигини ҳам белгилаган. Масалан¸ биринчи синф ўқувчилари учун ҳар йили янги дарслик чоп қиламиз. Улар босмахонадан энди чиққан янги дарслик олишлари шарт. Иккинчи синф учун икки йилда бир марта¸ қолган синфлар учун тўрт йилда бир марта дарслик чоп қиламиз, дейди мулозим.

Дарсликлар янгиланди

Дарсликлар нашр қилиш маобайнида уларда олдин мавжуд бўлган нуқсонлар бартараф қилиб борилади¸ дейди Абдуҳамид Эрмакбоев:

- Нашр қилишдан олдин¸ дарсликларнинг мазмун моҳиятини яна бир карра тафтиш қиламиз. Бу йил 57 номдаги дарслик янги таҳрирда¸125 дарслик эса ўзгартишлар билан чоп қилинади¸ дейди суҳбатдош.

Барча учун дарслик

Ўзбекистонда таълим тизими 7 тилда юритилгани боис¸ дарсликлар ҳам 7 тилда нашр қилиниб келади.

Янги ўқув йили учун рус¸ қорақалпоқ¸ қозоқ¸ қирғиз ва туркман тилларида дарсликлар қайта нашр қилингани билдирилди.

Шунингдек¸ 18 номдаги дарслик имконияти чекланган ўқувчилар таҳсил оладиган мактаб-интернатлар учун 13 906 ададда чоп қилинган.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Озодлик билан суҳбатда¸ кўзи ожиз¸ кар-соқов ва ногирон ўқувчиларнинг бошқалар билан бир сафда тенг сифатда таълим олишида янги чоп қилинган дарсликларнинг ўрни муҳимлигини билдирди.

Айни пайтда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги¸ мамлакат ташқарисидаги ўзбеклар учун дарслик ва китоблар чоп қилмаслигини билдирди.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги чоп қилган китобларни Мактаб фондидан ижарага олиш мумкин. Аммо шу билан бирга китоблар тиражининг бир қисми дўконларда ҳам сотилиши ҳам истисно қилинмаган.

Масалан¸ Тошкентдаги “Шарқ зиëкори” магазинида дарслик ва қўлланмалар сотилмоқда.

Савиясиз дарслик савиясиз авлод чиқишига сабаб бўлади

Ўзбекистондаги тарих дарсликларининг муаллифи¸ профессор Гога Ҳидоятов хозир чоп қилинаëтган дарсликларнинг савияси тушиб кетганидан ташвиш билдирди.

-Ҳозирги дарсликлар¸ҳеч бир замонавий андозалар ва замонавий талабларга жавоб бермайди. Шунинг учун бу дарсликлар мутаҳассислар танқидига учраяпти.

Мен нафақат танқид қилдим балки тарих дарсликларининг муқобил вариантларини таклиф қилдим. Аммо Халқ таълими вазирлиги мени муаллифлар рўйхатидан чиқариб ташлади¸ дейди профессор Ҳидоятов.

Суҳбатдошга кўра Ўзбекистонда чоп қилинаëтган дарсликлар¸ ҳусусан тарих дарсликларида холис илмий нуқтаи назар эмас балки кимларнингдир истаги билан ëзилган уйдирмалар ҳукмронлик қилмоқда.

Бу эса¸ суҳбатдош назарида савиясиз авлод етишиб чиқаëтганига сабаблардан бири¸ деб таъкидлайди суҳбатдош.

Гога Ҳидоятов билан суҳбатни мана бу ерда тинглаш мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:07 0:00
Бевосита линк

YouTubeда тинглаш
XS
SM
MD
LG