Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:41

“Daimler AG” Ўзбекистонда қўшма корхона очиш режасидан воз кечди


Германиянинг “Daimler AG” ширкати Ўзбекистонда Mercedes-Benz автобуслари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона очиш режасидан воз кечган.

Ширкат Ўзбекистонда автобус ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режасини 2010 йилда Тошкент расмийлари билан келишиб олган эди.

Режага мувофиқ “Ўзавтосаноат” шикарти “Dimler AG” билан ҳамкорликда йилига 600та автобус йиғадиган “Mercedes-Benz Uzavtosanoat” қўшма корхонасини очиши ва завод ўтган йил кузида ишга туширилиши керак эди.

“Daimler AG” ширкати Ўзбекистондаги бозор имконларини қайта ўрганиб чиқиб, бу режадан воз кечган.

Айни пайтда Самарқандда "MAN" русумли юк машиналарини ишлаб чиқарувчи янги завод иш бошлади.

Қўшма корхона "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси ва Германиянинг "МАN Truck & Bus AG" ширкатлари ўртасида барпо этилди.

Самарқанддаги қўшма корхонанинг 51 фоиз улуши “Uzavtosanoat”га, 49 фоизи эса“MAN Truck & Bus” томонига тегишлидир.

"СамАвто" заводи негизида юк автомашиналарини йиғиш 2009 йилдан бошланган.

Ҳозирда “Uzavtosanoat” ўз атрофида 30дан ортиқ йирик ва ўрта ҳажмли корхоналарни бирлаштирган.

Ушбу корхона 18 минг одамни иш билан таъминлаган холда енгил автомобиллар, автобус ва юк машиналар ҳамда уларнинг эхтиёт қисмларини ишлаб чиқармоқда.
XS
SM
MD
LG