Линклар

Путин портретига ўт қўймоқчи бўлган мухолифатчилар ҳибс қилинди


Москвадаги намойиш пайтида қўлга олинган мухолифатчилар Генадий Строганов ва Алексей Никитин президент Владимир Путин портретига ўт қўймоқчи бўлгани учун 12 ва 10 кунга ҳибс қилинди.

Россияда рўйхатга олинмаган “Бошқа Россия” партияси вакили Александр Авериннниг айтишича, Строганов ва Никитин 31 июл куни Триумфиал майдонида ўтган мухолифат митинги чоғида қўлга олинган.

Мазкур намойиш пайтида 48 киши қўлга олинган эди. Улар Россияда яқинда қабул қилинган митинглар тўғрисидаги янги қонунга биноан катта миқдорда жарималарга тортилишлари мумкин.
XS
SM
MD
LG