Линклар

Лондон-2012: Бугун ўзбекистонлик тўрт спортчи беллашади


Бугун ўзбекистонлик спортчилар Лондон Ёзги Олимпиадасида мусобақаларнинг тўрт тури бўйича беллашишади.

Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Анастасия Свечникова найза улоқтириш мусобақасининг саралаш босқичида қатнашади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 14:00 да бошланади.

Байдаркачи Юлия Борзова Тошкент вақти билан соат 14:07 да бошланадиган 500 метрга эшкак эшиш саралаш баҳсида қатнашади.

Яна бир енгил атлетикачи Юлия Тарасова узоқликка сакраш беллашувида қатнашади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 23:05 да бошланади.

Энг енгил вазн тоифасида қатнашаётган боксчи Жасурбек Латипов (52 кг) ярим финалга чиқиш учун мўғулистонлик Тугстсогт Намбаярга қарши рингга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:45 га белгиланган.

Ҳозирча Ўзбекистон битта бронза медал билан турнир жадвалининг 56-поғонасида турибди.
XS
SM
MD
LG