Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:42

Суҳбат Абдуллаев вафот этди


Профессор Суҳбат Абдуллаев (биринчи планда).
Профессор Суҳбат Абдуллаев (биринчи планда).

Ўзбекистонлик таниқли врач ва олим, Озодлик радиосининг экспертларидан бири Суҳбат Абдуллаев 55 ёшида бевақт вафот этди.

Олимнинг ўғли Сирожнинг хабар қилишича, у ўтган жуман куни ўзи туғилган Шовот туманидаги Юсуф Саид ота қабристонига дафн этилган.

Хоразм вилояти, Шовот туманидаги Чиғатойқалъа қишлоғида 1957 йилнинг 28 апрелида туғилган тиббиёт фанлари доктори, профессор Суҳбат Абдуллаев жамиятда кечаётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга ҳеч қачон бефарқ бўлмаган.

2007 йилги сайловда ўз номзодини Ўзбекистон президентлигига кўрсатишга уринар экан, бу имкониятдан Суҳбат Абдуллаев жамиятнинг оғриқли нуқталарини ўз ватандошларига кўрсатиш учун фойдаланди.

Суҳбат Абдуллаев нафақат андролог-жарроҳ, балки энергетика муҳандиси ҳам эдики, билимлари кўплаб соҳаларни профессионал ўрганишга имкон берди.

Олим Орол денгизи муаммосини ҳам 90-йиллар бошида адабиётшунос олим Пирмат Шермуҳамедов етакчилигидаги Оролни сақлаш қўмитаси эксперти сифатида профессионал даражада ўрганган.

Бундан икки йил муқаддам, Орол фожеаси тан олинганига 20 йил тўлган кунлари, олим Озодлик радиосига бундай деган эди:

- Ўша пайтлари биз бориб сувнинг шўрланишидан, ҳайвонот дунëсининг қирилиб кетишидан, қум барханларининг пайдо бўлишидан, тузларнинг Орол тубидан учиб кетиб ҳатто Антарктидада топилишидан, бошқа ҳаммасини биз илмий асосда ўрганиб, илмий асосда шарҳлаб, илмий асосда ўз прогнозларимизни ўша пайтда берганмиз. Онкологик касалликлар беш баробар ошганлигини, қандли диабет ва асаб касалликлари саккиз баробар ошганлигини, яна бошқа-бошқа касалликларнинг ошганлигини биз бевосита мисоллар асосида ўша пайтда исботлаб бергандик, деган эди Суҳбат Абдуллаев.

Озодлик радиоси марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик изҳор қилади.
XS
SM
MD
LG