Ўзи, кўпдан газета ўқимай қўйганман. Журналистларимизнинг бадҳазм мадҳияларига тоқат қолмаган-да. Бугун нима бўлди-ю, қўлимга “Халқ сўзи” газетаси тушиб қолди. Юртимизнинг Лондон Олимпиадасидаги иштирокига бағишланган мақола эълон қилинибди.
Мақола остига Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири Зоҳир Тошхўжаев имзо чеккан.
Яшириб нима қилдим, миллий термамизнинг Лондондаги чиқишидан унча кўнглим тўлмади. Ё, сизнинг кўнглингиз тўлдими? Командамиз бундан а-анча яхши натижа кўрсатиши мумкин эди. Шунинг учунми, Зоҳир Тошхўжаевнинг мақоласи негадир лўқиллаб турган ярамга туз сепгандек бўлди.
Аввало айтиб қўяй, мен ҳам шу юртни севадиган, ютуқларидан суюниб, омадсизлигидан куюнадиган бир фуқароман. Лекин йўқ ердан тўполон кўтариб, ҳадеб “биз буюк миллатмиз” дея кўкракка уриб кулги бўлишимизни хоҳламайман.
Журналист Тошхўжаев Олимпиададаги ютуқларимизни бўрттириш учун бошқа мамлакатлар таҳлилига зўр берибди. Ўша мақоладан биттагина кўчирма: “Аҳолиси 1 миллиард 230 миллион бўлган Ҳиндистондан мусобақаларда 83 нафар спортчи иштирок этди ва улардан бирортаси Олимпия олтин медалини қўлга кирита олмади...”
Спортда қачондан Ҳиндистонга қараб тўн бичадиган бўлиб қолдик? Қолаверса, бировнинг ҳолига кулгандан ўз аҳволимизга боққанимиз яхши эмасми?
Модомики, гап аҳоли сонида экан, девордармиён қўшнимиз – аҳолиси биздан икки баравар кам Қозоғистоннинг 13 медал олгани, ундан нақ 7 таси олтин эканини нима деб изоҳлаймиз?
Дунё аҳли аллақачон саноқдан чиқариб, “яккамохов” қилиб қўйган Шимолий Корея 4 та олтинга эга чиққанини қандай тушунтирамиз?
3 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Ямайка 4 олтин, 4 кумуш ва 4 бронзани қўлга киритиб, Усейн Болтдек бизни чангида қолдириб кетгани-чи?
Жами аҳолиси рўйхатга тиркалса, Андижонча чиқмайдиган дўппидеккина Тринидад ва Тобаго билан битта сафда турганимиз-чи?
Олимпиада чемпиони бўлган кўп юрт вакиллари интервюсини томоша қилдим. Бари “Ғалабамни оиламга, онамга, боламга бағишладим” деб cамимий жавоб берди. Бизникилар бўлса... газеталаримизга ишонсак, Артур ҳам, Ришод ҳам, Сослан ҳам, Аббос ҳам ғалабасини “мустақиллигимизнинг 21 йиллигига бағишлади” (бу соҳадан узоқ бўлсам ҳам, ўзбек журналистлари спортчиларнинг етти ухлаб тушига кирмаган баландпарвоз гапларни улар номидан тўқиб-бичишини эшитганман).
Мустақиллик неъматини ҳар жойга тиқиштиравериб, обрўсизлантириб юборганларидан журналистларнинг ўзи хабардормикин?..
Олимпиадачи йигит-қизларимизга раҳмат. Ҳартугул, қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Аммо кўпкаридан ўлжасиз қайтган чавандоз камчиликларини тафтиш қилиши ҳам керак.
Ўзбек миллати тўртта медалга қаноат қилиб, дўпписини осмонга отадиган майда миллат эмас! Шундай экан, мадҳиябозлик ўрнига муваффақиятсизлик сабабларини қидириш маъқулроқ.
Ҳеч кимга ён бермайдиган боксчиларимиз илк жанглардаёқ мағлублик байроғини баланд кўтаришди...
Яловдорлик ишониб топширилган Элшод Расулов элдан бурун қуённинг расмини чизди...
Сайёрамизнинг энг яхши эшкакчиси Вадим Менков уч бора медалдан қуруқ қолди...
Мангуберди ва Темур набираларининг қиличбозлик, мерганлик ва чавандозлик мусобақаларида номи ҳам чиқмади...
Кураги ер искамаган Алпомиш авлодларининг юзи шувут бўлиб бирин-кетин гиламни тарк этди...
9 нафар атлетимиз, 4 нафар ғаввосимиз ҳам “Лондонда бор аламим маним” дея ҳайдалиш куйига жўр бўлишди...
Бари босинқи тушга ўхшайди...
Хўш, нега шундай бўлди?!
Пекин–2008да ҳам Артур Таймазов, Сослан Тигиев, Ришод Собиров насибадор бўлганди. Тўрт йил ўтиб яна ўша манзара. Кам бўлмасин бу полвонлар! Лекин, наҳот, шунча вақт давомида 30 миллион нуфузли элдан уларга муносиб спортчи етишиб чиқмади?!
Абдулла Тангриев ва Луиза Галиулина допинг можароси сабабли ўйиндан четлаштирилгани жуда хунук бўлди. Менимча, Ўзбекистон обрўсига соя солган бу воқеада Миллий олимпия қўмитасининг ҳам айби бор.
Қўмитанинг вазифаси фақат спортчиларга авиачипта харид қилишу меҳмонхонага буюртма беришдан иборат эмасдир.
Миллий олимпия қўмитасининг масъулияти ҳақида ёзишга тутиндим-у, яна ўйланиб қолдим: расмий сайтида (http://www.olympic.uz) ўзбек тилига ўрин бермаган ташкилотдан яна қандай миллий ғурур талаб қилиш мумкин?..
Кўнгли тўлмаган мухлис