Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:13

Тест натижалари 16 август куни эълон қилинади


Бу йил 400 мпингдан ошиқ йигит-қиз талаба тест синови топширди.
Бу йил 400 мпингдан ошиқ йигит-қиз талаба тест синови топширди.

Республика Давлат тест маркази юз минглаб абитуриентлар кутаётган тест синови натижалари пайшанба кундан бошлаб эълон қилинишини айтмоқда.

Ўзбекистонда давлат тест синови натижалари 16 август – куннинг биринчи ярмидан бошлаб эълон қилинади. Бу ҳақда Озодликка Республика Давлат тест маркази вакили маълум қилди.

Абитуриентлар тест натижаларини бевосита имтиҳон топширган олий ўқув юртларига бориб билишлари мумкин. Имтиҳонларни ўтказишга масъул марказ вакилининг айтишича, натижаларни ДТМнинг расмий сайти (http://dtm.uz) интерактив хизматлар бўлими орқали ҳам аниқлаш имкони яратилади.

Жорий йил мамлакатдаги “Ucell”, “Beeline” ва “Perfectum Mobile” каби уяли алоқа операторлари “Абитуриент–2012” – тест натижаларидан хабардор бўлиш хизматини таклиф қилган. Уяли алоқа операторлари абонентлари натижадан воқиф бўлиш учун тест жавоб варағи рақамини SMS орқали 5151 рақамига юборишлари кифоя. Ушбу рақамга битта SMS юбориш баҳоси 0,75 доллар.

SMS жавобида варақа рақами, олий ўқув юртининг коди, абитуриент неча балл олгани, танлов натижаси (грант асосида ўқишга киргани, шартнома асосида ўқишга киргани ёки ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмагани) тўғрисида маълумот олади.

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Ўзбекистоннинг 57 та олий ўқув юртида давлат тест имтиҳони бўлиб ўтди.

Бу йил 432017 нафар йигит-қиз талаба бўлиш илинжида ҳужжат топширган.
Янги ўқув йилида бакалавр йўналишига 56607 (19340 – давлат гранти, 37267 – шартнома), магистратурага 6300 (1566 – давлат гранти, 4734 – шартнома) талаба қабул қилиниши билдирилган.
XS
SM
MD
LG