Андижон вилоятининг Жалолқудуқ туманидаги Ойим қишлоғида яшаган ва 1999 йилги Тошкент портлашлари ортидан диндорларга нисбатан бошланган таъқиблар натижасида, конституциявий тузумга тажовузда айбланиб, 9 йилга озодликдан маҳрум этилган 48 ёшли Шавкат Каримов Тошкентдаги маҳкумлар сақланадиган касалхонада сил касаллигидан жон берган.
Бу ҳақда хабар қилган Озодликнинг Андижондаги манбасига кўра, Шавкат Каримов 9 йиллик жазо муддатини ўтаб бўлганидан сўнг 2008 йилда жазони ўташ муассаси ички тартибини бузганлик айби билан, муддатига 3 йил қўшиб берилган, ундан кейин ўтган йили яна шу айблов билан қамоқда қолган:
- Шавкатнинг яқинлари энди чиқиб қолади деб, ўтган йили умид қилишаётган эди. Бироқ ўтган йили у қамоқхонада яна суд қилиниб, унга яна уч йил қўшиб берилди. Уни кўриб келган яқинларининг айтишларича, унда фақат тери билан суяк қолган экан. Сил касали юқибди, унга,- дейди бу манба.
Унинг айтишича, Шавкат Каримовнинг жасади 16 августга ўтар кечаси тунда олиб келинган ва кўпчиликка овоза қилинмасдан фақат қўни-қўшнилар, қариндошлар иштирокида тонгда зудлик билан дафн қилинган. Дафн маросими тугагунча миллий хавфсизлик хизмати ва милиция ходимлари вазиятни назорат қилиб турган. Фақат қабрга тупроқ тортилгандан сўнг улар кетишди, дейди Озодлик манбаси.
Ойим қишлоғи фуқаролар йиғини раиси Абдураҳим Ҳалимовнинг айтишича, Шавкат Каримовнинг жасади маҳалла аҳли иштирокида, барча исломий урф-одатларга амал қилинган ҳолда дафн қилинган:
- Шавкат қамоқдалигида унинг оиласига маҳалла комитети ёрдам қўлини чўзиб турган. Назардан ҳам четда қолмаган, назоратдан ҳам четда қолмаган бу оила. Маҳалламиздан бошқа қамоқда ўтирган одам қолмади. Қолганлари президентимиз томонидан авф этиб чиқарилган,- дейди Ойим қишлоғи фуқаролар йиғини раиси Абдураҳим Ҳалимов.
Диний айбловлар билан қамалганларга билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиб борадиган Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовга кўра, ҳар йили Ўзбекистон қамоқхоналаридан 200 га яқин маҳкумнинг жасади чиқади ва аксар ҳолларда уларнинг қийноқлар натижасида нобуд бўлгани қайд қилинади.
Жорий йилнинг 29 феврал куни 41 ёшли Абдураҳмон Сагдиевнинг жасади солинган тобут Навоийдаги 64/46 сонли қамоқхонадан Тошкентнинг Ўрикзор маҳалласидаги уйига жўнатилди.
Ўтган йилнинг 24 июн куни Тошкентдаги маҳбуслар шифохонаси – "Сангород"дан андижонлик 34 ёшли Абдуманнон Ортиқовнинг жасади чиққан эди.
8 июн куни Ҳизб ут-Таҳрир ташкилотига аъзоликда айбланиб, 20 йилга қамалган 37 яшар Мирзаев Абдулазизнинг жасади Тошкент вилояти Чиноз туманидаги уйига келтирилди.
Андижондаги Ботирхоновлар хонадони 25 май куни ўғиллари 33 ёшли маҳбус Умиднинг қазо қилгани ҳақидаги хабарни олишди.
Озодлик ўтган йилнинг бошида Ўзбекистон Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи Шодиев номига иккита хат йўллаб, Ўзбекистон қамоқхоналаридаги ўлим ҳолатлари ва қийноқлар қўлланилиши борасидаги иддоаларга ойдинлик киритишни сўраган эди. Аммо орадан бир йил ўтиб ҳам, қамоқхоналардаги вазият учун маъсул идорадан жавоб олмадик.
Ўзбекистон ҳукумати халқаро минбарлардан туриб, қамоқхоналардаги қийноқларнинг систематик эканини инкор этиб келмоқда. Тошкент расмийларига кўра, Ўзбекистон қамоқ ва ҳибсхоналарида қийноқ билан боғлиқ алоҳида олинган ҳолатларгина бўлиши мумкин, холос.