Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:25

Паралимпиадада ўзбек жамоаси иштирок этади


Лондонда 29 август куни бошланадиган Паралимпиада ўйинларида иштирок қиладиган ўзбек жамоаси Тошкент вилоятидаги спорт базасида сўнгги тайëргарликдан ўтмоқда.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати мулозимининг Озодликка айтишича, ўзбекистонлик 10 нафар спортчи Лондондаги Паралимпиада ўйинларида иштирок қилиш учун сараланган:

- Сузиш¸ пауэрлифтинг (ëтиб штанга кўтариш-таҳр.), дзюдо ва енгил атлетика бўйича Ўзбекистондан 10 нафар спортчи Лондонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

24 август куни 19 кишидан таркиб топган Ўзбекистон делегацияси Тошкентдан Лондонга учиб кетади, дейди Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот xизматининг ўзини Шавкатбек деб таништирган мулозими.

Суҳбатдошга кўра, Лондондаги Олимпия қишлоғида Ўзбекистон байроғини кўтариш маросими 28 август куни ўтади.

Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси раиси Омонбек Ғафуров Озодлик билан қисқа суҳбатда Лондонга йўл олаëтган спортчиларнинг кайфияти ва жисмоний тайëргарлиги яxши даражада эканлиги айтди.

Президент қарори соясида

Имконияти чекланган кишиларга мадад кўрсатиш, уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида Ўзбекистонда махсус қарор қабул қилинган.

2009 йил 5 январда қабул қилинган Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2012 йил Лондон шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХ ёзги Олимпиада ва ХIV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида”ги қарори Паралимпиадага борадиган ўзбек спортчилари фаолиятини маъромлайди.

Қарорга кўра, Паралимпиадачилар учун чет элдан олиб келинадиган спорт анжомлари божхона тўловларидан озод қилинган.

Қарор ижроси Бош вазир Шавкат Мирзиëев зиммасига юклатилган.

Айни қарор ижроси ҳақида тошкентлик собиқ енгил атлетикачи, хозирда ногирон Иброҳим Маҳмудов танқидий фикрларни айтди.

Иброҳим Маҳмудовга кўра¸ божгирлар ногиронларнинг ҳассасига ҳам бож солган фактлари мавжуд.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:39 0:00
Бевосита линк


Ўзбек Паралимпиадачилари бошқалар билан бир сафда

Ўзбек паралимпиадачилари 2008 йилги Пекиндаги Паралимпиада ўйинларида иштирок қилишган, дeйди Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот xизмати мулозими:

- Ҳамюртларимиз Пекинга боришдан олдин Россия, Туркияда ногирон-ампутантлар ўртасида футбол бўйича, Швейцарияда заиф эшитувчилар ўртасида шахмат бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатлари, Германия, Словакия, Жанубий Корея, Малайзия каби давлатларда бўлиб ўтган кўплаб халқаро мусобақаларда иштирок этишган, дейди мулозим.

Паралимпиада илдизлари: Спорт, эзгулик учун бир сафда!

1948 йили ҳарбий врач Людвиг Гуттман Британия уруш ветеранларини тўплаб спорт мусобақаси ўтказди.

Урушда ногирон бўлганлар руҳини кўтариш учун спорт энг яҳши муолажа деган фикр эгаси бўлган Гуттман ўтказган ногирон арава пойгаси тасодифан 1948 йилги Лондон Олимпия ўйинлари бўлаëтган пайтга тўғри келди.

Гуттманнинг ногиронлар ҳам Олимпиада ўйинларида иштирок қилсин деган орзуси 1960 йилга бориб амалга ошди.

Паралимпиада ўйинлари 1960 йилдан бери Олимпиаданинг асосий тадбири ўтиб бўлганидан кейин нишонлаб келинади. 1988 йилдан бошлаб паралимпиада ўйинлари Олимпиaдага оид спорт объектларида ўтказила бошлади.

Ëзги паралимпиада ўйинлари 1960 йилдан, қишки ўйинлар эса 1976 йилдан бери ўтказиб келинади.

Паралимпиада калимаси юнонча “Para” сўзидан келиб чиққан бўлиб, ëнма-ëн, бир сафда деган мазмунни англатади.

Бу ўйин ногиронлар учун халқаро спорт мусобақаси бўлиб¸ жисмонан кемтик кишиларда қатъият, матонат, мустаҳкам ирода, ўз-ўзига бўлган ишонч каби эзгу фазилатлар рўëби сифатида кўрилади.

ХIV Паралимпиада ўйинлари 29 августдан то 9 сентябргача Британия пойтахти Лондонда ўтади.
XS
SM
MD
LG