Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:17

“Ўзбекистон Қаҳрамони” яна учтага кўпайди


Холиджон Комилов.
Холиджон Комилов.

Ўзбекистон мустақиллигининг 21 йиллиги арафасида президент Ислом Каримов фермер, шифокор ва муҳандисни “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони билан тақдирлади.


Унвонга қўшиб берилган “Олтин Юлдуз” медали билан Андижон вилоятидаги “Асака жилоси” фермер хўжалиги раиси Содиқжон Турдиев, Тошкент Шифокорлар малакасини ошириш институтининг Офталмология кафедраси профессори Холиджон Комилов ва “Сирдарё иссиқлик электр станцияси” бош муҳандиси Мирзаҳмат Шоимов тақдирланди.

Президент фармонида айтилишича, “Ўзбекистон Қаҳрамон” лари ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари учун тақдирланган.

Бу янгилик ортидан Озодлик мухбири Ўзбекистон янги қаҳрамонларидан бири, Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институтининг офталмология кафедраси профессори Холиджон Комилов билан суҳбатлашди.

Озодлик: Ассалому алайкум домла, унвонлар муборак бўлсин!

Холиджон Комилов: Раҳмат, раҳмат, саломат бўлинг.

Озодлик: Домла, мукофот олганингиздан кейин бир қувончингизга шерик бўлайлик дегандик...

Холиджон Комилов: Камтарона шу меҳнатимизга президентимиз назарлари тушиб, ўзлари бундай юксак унвонни берганлари учун фақат қувончдамиз. Энди бу бизнинг кейинги халқни саломатлигини сақлашдаги ишимзда тинмай фидокорона меҳнат қилишга ундайди...

Профессор Холиджон Комилов билан суҳбатнинг тўлиғини қуйида тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:59 0:00
Бевосита линк


Қаҳрамон ҳақида справка


67 яшар Холиджон Комилов Тошкент Давлат Тиббиёт институтини имтиёзли диплом билан тугатган.

1968 йилдан бошлаб Республика клиника офталмология касалхонаси, Тошкент Врачлар малакасини ошириш институтида ишлаб келмоқда.

1972 йилда тиббиёт фанлари номзоди, 1984 йилда тиббиёт фанлари доктори илмий даражаларини олган.

2006 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.
XS
SM
MD
LG