Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:56

Обама: Армстронг америкалик қаҳрамонларнинг энг буюги


АҚШ президенти Барак Обама 82 ёшида вафот этган фазогир Нил Армстронгни ҳамма замонлардаги америкалик қаҳрамонларнинг энг буюги деб атади.

Ойга илк қадам босган Армстронг 25 август куни оламдан ўтди. Барак Обама Твиттерда ёзиб қолдирган таъзиясида "Нил Армстронг фақат ўз даврининг эмас, ҳамма замонларнинг қаҳрамони", деб ёзган.

Нил Армстронг “Аполло 11” миссияси командири сифатида 1969 йилнинг 20 июлида ойга қадам қўйган биринчи инсонга айланди.
XS
SM
MD
LG