Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:43

Сенатор Либерман: Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиши жаҳон учун катта таҳдид


Америкалик сенатор Жозеф Либерман бугун Озод Европа/Озодлик радиосининг Прагадаги қароргоҳига қилган ташрифи чоғида Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиши жаҳон ҳамжамиятига катта таҳдид эканини таъкидлади.

“Ҳозир вазият шундай бир нуқтага келяптики, нафақат АҚШ ё Исроил, балки бошқа мамлакатлар олдида икки танлов қоляпти. Ё ҳеч нарса қилмай Эроннинг ядровий давлатга айланишини, минтақада нобарқарор вазият ва ядровий қуроллар пойгаси юзага келишига қараб туравериш ёки бўлмаса Эроннинг ядровий дастурини амалга оширишига йўл қўймаслик учун ҳарбий усулни қўллаш”, - деб таъкидлади Либерман.

Айни пайтда Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий Теҳронда бугун очилган Қўшилмаслик ҳаракати саммитида жаҳоннинг барча мамлакатларини 2025 йилга қадар ядровий қуролдан воз кечишга чақирди.

Гарчи Эрон ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини иддао қилса-да, Ғарб ҳукуматлари расмий Теҳроннинг ядровий қуролга эгалик қилишга интилаётгани борасида ҳавотир билдириб келади.
XS
SM
MD
LG