Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:04

Москвада полициячи ўзбекистонликни отиб ўлдирди


Москва Тергов қўмитаси полициячи табел пистолетидан қонуний фойдаланган демоқда.
Москва Тергов қўмитаси полициячи табел пистолетидан қонуний фойдаланган демоқда.

Якшанба куни Москва вилояти Домодедово шаҳрида автоинспекторлар талаби билан машинасини тўхтатмаган ўзбекистонлик ҳайдовчи отиб ўлдирилди.

Подмосковенинг Домодедово шаҳридаги Октябр ва Рабочая кўчасида Йўл-патрул хизмати наряди 26 августга ўтар кечаси соат 2 ларда светофорнинг қизил чироғига тўхтамаган ВАЗ-2114 русумли автомашинани тўхтатишга уринган.

Бироқ, полиция ходимларини кўриб қолган автомобил ҳайдовчиси тезликни ошириб, Москва шаҳрига қараб йўл олади.

ВАЗ орқасидан қувиб борган ЙПХ инспектори овоз кучайтирувчи мослама ёрдамида, бир неча бор автомобилни “ўнг тарафга олиш ва тўхтатишни” талаб қилган. Лекин тўлиқ тонировка қилинган автомобил йўл-ҳаракати қоидаларини бузиб қарама-қарши йўлга чиқиб олган ва ҳаракатни давом эттирган. Воқеа тафсилотларини Озодликка гапириб берган ва исми ошкор этилмаслигини сўраган Москва вилояти Ички ишлар бошқармаси зобити жумладан бундай деди:

- Машинани қувиш Домодедовода бошланди, отишма эса Москва шаҳри ҳудудида содир бўлди. ВАЗ-2114 автомашинаси ҳайдовчиси полиция ходимларининг бир неча бор огоҳлантиришларига қарамасдан пиёдалар ва бошқа автомобилларга хавф туғдира бошлаганидан кейин, инспектор ҳавога ўқ узди. Бу огоҳлантириш натижа бермаганидан сўнг Москва шаҳри Варшава шоссесида ВАЗ автомашинасига яқинлашган полициячи табел тўппончасида орқа ғилдиракка 5 маротаба ўқ узди,- дейди полиция офицери.

Унинг айтишича, полиция ва ҳайдовчи пойгаси соат 2:30 ларда тугаган. ВАЗ-2114 Варшава шоссесида қарама-қарши йўлни кесиб ўтиб, газон ва тротуарни босиб ўтган ва 36-уй ёнида тўхтаган. Машинага яқинлашиб келган полиция ходимлари синдирилган чап ойинадан ҳайдовчи беҳуш эканлигини аниқлаган.

Озодлик билан суҳбатлашган Москва вилояти полиция бошқармаси расмийси машинага қараб отилган ўқлардан бири машинани бошқариб кетаётган, 1983 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси бошининг орқа қисмига текканини тасдиқлади.

- Ҳа, адашмасам ўзбек экан. Бизда у ҳақда маълумот йўқ. Гап шундаки, отишма Москва шаҳрида содир бўлгани сабабли воқеа тергови билан Москва шаҳар Тергов қўмитаси шуғулланяпти. Полициячи томонидан табел пистолетни ишлатишнинг қонунийлиги текширилмоқда,- деди Москва вилояти полиция бошқармаси офицери.

Озодлик бошқа манбалардан олган маълумотларга кўра, Варшава шоссесидаги отишмада ўлдирилган 29 яшар ҳайдовчининг исми Ашот Малинцев бўлиб, у ҳақиқатан Ўзбекистон фуқароси экани айтилмоқда.

ВАЗ-2114 автомашинаси тинтув қилинганда топилган ҳужжатлардан аниқланишича, шу йилнинг 24 июлида суд қарорига кўра ўзбекистонлик Ашот Малинцев 1,5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган, Ўзбекистонда эса ноқонуний наркотик савдоси учун қамалиб чиққан.

Москва шаҳар Тергов қўмитаси олиб борган дастлабки тафтишнинг 27 августда эълон қилган хулосасига кўра, Йўл-патрул хизмати ходимлари табел пистолетидан қонуний фойдаланган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:57 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG