Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:48

Ватанга қайтиш фурсати етмадими?


Мактабни битириб Москвага ишлагани борган ёш мардикор ўзбеклар. Суратни Москвадаги ўзбек муҳожири Муҳаммаджон Озодлик учун махсус олган.
Мактабни битириб Москвага ишлагани борган ёш мардикор ўзбеклар. Суратни Москвадаги ўзбек муҳожири Муҳаммаджон Озодлик учун махсус олган.

Ўзбекистон мустақиллигининг 21 йиллиги арафасида ўтказилган Баҳс майдони дастурининг навбатдаги сони “Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ватанга қайтиш фурсати келмадими?” мавзусида бўлди.

Бундан 21 йил аввал Ўзбекистон Мустақилликка эришганида, ўзбекистонлик ёшларида ўз ватанида ўқиш ва ишлаш учун кенг имконият пайдо бўлади, деган фикр шаклланган эди.

Бироқ мустақилликнинг ўтган 21 йили давомида, хорижга ишлагани кетаётганлар сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда.

Норасмий маълумотларга кўра, бугун мамлакатдан ташқарида мавсумига қараб беш миллиондан етти миллионгача ўзбекистонлик турли соҳаларда меҳнат қилмоқда.

Бу орада хорижга чиқиб кетган ўзбекистонликлар орасида икки хил фикр шаклланди.

Баъзи ёшлар, барибир Ўзбекистонга қайтиши ва хорижда олган билим ва иш тажрибаларини Ўзбекистонда тадбиқ қилиш хоҳишини билдирадилар.

Бошқалари эса Ўзбекистонда яқин орада эркин яшаш ва эркин бизнес юритиш истиқболини кўрмаётганини, ўзлари ва болалари хорижда ишлаб, ўша жойларда томир отиб, бекаму-кўст яшашини истайдилар.

Хўш, хорижга чиқиб кетган ўзбек ёшларининг Ўзбекистонга қайтиш фурсати келмадими?

Ана шу мавзуда ўзбекистонлик 27 ёшли Умид, Москвадаги меҳнат муҳожирлари Карен (28 ёшда) ва Хурсандбек (18 ёшда), Жанубий Кореядаги меҳнат муҳожири Сайдулла (42 ёшда) баҳс юритадилар.

Умид: Ўзбекистонлик ёшлар қайтмасин. Ишласин ўша ерда. Улар бу мустақил давлатга қайтгани билан бу ердан нима топади? Хўш, нима дейсизлар?

Сайдулла: Мен бу йигитни гапларига қўшиламан. Ҳозирги пайтда коррупция, таниш билишчилик, порахўрлик авж олган пайтда Ўзбекистонга қайтишнинг ҳожати йўқ. Лекин бир куни қайтамиз, лекин ҳозирги Ўзбекистонга эмас!

Карен: Мен қаршиман бу гапга. У бир кун қачон келади? У бир кунни кутиб яшайвермайсизку. У кун келади деб яшашнинг ўзи қўрқоқлик. Сиз ҳам шунақа десангиз, бошқаси ҳам шунақа деса, қачон ўзимизни давлатда биз курашиб бир натижага эришамиз, қачон? Ҳеч қайси бир давлат фуқаролари кетиб қолмаган, ватанда туриб курашган. Бир ёқадан бош чиқариб ўзимизни юртимизни ўзимиз кўтаришимиз керак.

Умид: Сиз ўзбеклар бир ёқадан бош чиқаради, деб ўйлайсизми?

Карен: Бу бошқа масала. Бу жуда қийин масала. Лекин ҳамма ватанда бўлса бу нарса аста секинлик билан бўлади.

Сайдулла: Карен, мен сизни гапингизга қўшилмайман. Мен 15 йил ҳарбий бўлиб ишладим. Ўша Намангандаги Тоҳир Йўлдош, Жума Намангонийларга қарши амалиётларда қатнашдим. Тошкентдаги отишмаларда бўлдик. Тожикистондаги гражданлар урушида ўзбекистонлик ҳарбийлар сифатида ўша ерда ҳам бўлдик. Лекин Намангандаги ҳарбий госпиталда ётганимда мени сокрашенияга тушириб юборишди, раҳбарлар. На пенсия беришди на бошқа нарса. Мени кўчага улоқтиришди. Энди қандай ватанпарварлик ҳақида гап бўлиши мумкин. Тўғри мен Президентга ва унинг қизларига қасамёд қилмаганман, мен халқимга қасамёд қилганман. Шунинг учун ҳозир бу коррупция ботқоғига ботган ватанга қайтиш ниятим йўқ.....

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:35:45 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG