Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:53

Ўзбекистон Хитой ширкати билан газга оид шартномани бекор қилди


“Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг ширкати газ тармоқларини бошқариш тизимини жорий қилиш бўйича Хитойнинг Alcatel-Lucent Shanghai Bell Co ширкати билан тузилган шартномани бекор қилиш жараëнини бошлади.

Хитой ширкати билан шартнома бекор қилингани ҳақида Ўзбекистондаги 12.уз нашри ҳукумат мулозимларига таяниб маълумот тарқатди.

Озодлик мухбири “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзтрансгаз” ширкатлари билан боғланиб, масалага ойдинлик киритишга уринди.

Озодлик боғланишга муваффақ бўлган ходимлар микрофонсиз суҳбатда бу хабарни қисман тасдиқлашди.

“Ўзтрансгаз” ширкатининг исми айтилмаслигини сўраган мулозимига кўра¸ Хитой тарафи билан газ транспорти тармоқлари учун бошқарув ва маълумотлар тўплаш тизимини жорий қилиш бўйича шартнома 2010 йилнинг июн ойида имзоланган.

SCADA (инглизчадан Supervisory Control And Data Acquisition - таҳр.) деб аталувчи тизимни жорий қилиш учун Хитой ширкати 77¸5 миллион АҚШ долларига тенг ускуналарни ўрнатиши лозим бўлган.

Айни пайтда мутахассислар бу шартномани бекор қилиш процедураси устида ишламоқда деди¸ “Ўзтрансгаз”нширкатининг шахси сир қолишини сўраган мулозими.

Шу билан бирга мулозим¸ Ўзбекистон томони SCADA лойиҳасидан Хитой ширкатини четлатганини расман тасдиқлай олмаслигини билдирди.

Ҳозир “Ўзтрансгаз” SCADA лойиҳаси ижроси учун янги сармоядор қидирилмоқда деди мулозим.

Марказий Осиë таҳлил гуруҳи эксперти Владимир Парамонов эълон қилган ҳисоботга кўра¸ мазкур лойиҳа Ўзбекистон ичкарисидаги 2 минг километр узунликдаги магистрал газ етказиш тармоғи учун жорий қилинадиган SCADA тизими доирасида 18 та компрессор станциясини улашни назарда тутган.

Шунингдек трасса бўйлаб 77 газ тақсимлаш станцияси ва қувурни зангдан ҳимоя қилувчи 118 катод ҳимоя тизими ҳам ушбу шартнома доирасида амалга ошиши лозим эди.

SCADA тизими жорий қилиниши шунингдек Ўзбекистондаги газ етказиш тизимларини оптик толали алоқа воситаси¸ авариядан огоҳ қилиш тизими ҳамда узлуксиз электр таъмионоти ускуналари билан жиҳозланишини ҳам кўзда тутган эди.

2012 йил охирида якунланиши кутилган бу лойиҳа Хитойдаги Эксимбанк томонидан ажратилган 73¸6 миллион доллар ҳажмидаги кредити асосида амалга ошиши керак эди.

“Ўзбектрансгаз”нинг лойиҳадаги улуши 7¸4 миллион доллар қилиб белгиланган эди.

Жорий йилнинг май ойида “Ўзбекнефтгаз” раҳбарияти SCADA бўйича шартнома вақтинча тўхтатилиши ҳақида матбуот хабарномаси тарзида билдирган эди.

Билдиришда лойиҳа ижроси юзасидан техник келишмовчиликлар юзага келгани боис вақтинча тўхтатилиши таъкидланган эди.

Ўзбек газ етказиш тизими учун ўта зарур лойиҳа

Расмий маълумотларга кўра¸ Ўзбекистон газ қазиб олиш бўйича дунëда 11 ўринда туради.

“Ўзбекнефтгаз” маълумотларида мамлакатда йилига 70 миллиард куб метргача газ қазиб чиқарилиши айтилади.

Ўзбекистондаги магистрал газ қувурининг умумий узунлиги 14 минг километрни ташкил қилади.

Газ-компрессор станциялари бўйича мухандис¸ Хивадаги газ-компрессор станциясида узоқ вақт ишлаган мутахассис (исмини айтмасликни лозим топдик-таҳр.) Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда мамлакатдаги газ етказиш тизимининг авария ҳолатида эканини маълум қилди.

Суҳбатдошга кўра, Ўзбекистонда бундан 50 йил олдин ўрнатилган газ етказиш тизими ўзининг технологик умрини буткул яшаб бўлган.

Ўзбекистондаги мавжуд газ етказиш магистрал қувурлари газни исроф қиладиган¸ эскирган тизим эканлигини айтган мутахассис¸ замонавий технологиянинг, айниқса, ҳозир ўта зарурлигини таъкидлади.

Суҳбатдошимиз Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбидаги “Ўрта Осиë-Марказ” ва “Бухоро-Урал” газ магистралларидаги кузатувларига асосланиб¸ бу тизимнинг таъмирталаблигини урғулади.

Жорий йилнинг 29 июнида Ўзбекистон Олий Мажлиси қонунчилик палатасида ўтган давра суҳбатида ҳам Ўзбекистондаги газ магистралларини халқаро андозалар даражасига етказиш ва бу соҳадаги сармоя муҳитини яҳшилаш борасида “Ўзбекнефтгаз” мулозимларига тавсиялар берилган эди.

Ўзбекистонлик таҳлилчи Фарҳод Толипов Хитойга оид ширкат билан шартноманинг бекор қилиниши икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик келишуви руҳига зид эканини айтади:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:35 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG