Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:56

Коллеж ва лицей ўқитувчилари қайта ўқитилади


Ўзбекистон президенти фармонини ижро қилишга киришган Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ¸ мамлакат коллеж ва лицейларида дарс бераëтган ўқитувчилар малакасини ошириш жараëни марказлаштирилди¸ айни пайтда¸ ўрта махсус таълим тизимида ишлаëтган нопедагог кадрлар қайта ўқитиладиган бўлди.


Ўзбекистон президенти жорий йил 28 май куни имзолаган фармонни амалга ошириш ҳақида буйруқ ҳозирлаган Вазирлар Маҳкамаси республика ўрта махсус таълим муассасаларида ишлаб келаëтган нопедагог ўқитувчиларни педагогик ҳозирликка қўйиладиган талаблар асосида қайта ўқитишни шарт қилиб қўйди.

Бунинг учун педагогикага алоқаси бўлмаган олий ўқув юртларини тугатиб¸ коллеж ва лицейларда ўқитувчилик қилаëтганлар Ўрта махсус профессионал таълим соҳаси кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайëрлаш институтига ўқишга юборилади.

Мазкур институтнинг Озодлик билан суҳбатда ўзини таништирмаган расмийсига кўра¸ асосий хизматдан ажралган ҳолда ўтказиладиган бу ўқув жараëни тўрт ой давом этади ва бу муддат ичида нопедагог кадрларга педогика асослари ўқитилади:

- Бизлар республика бўйича. Бизларда лицей, коллеж раҳбар ходимлари малакасини оширишади. Кейин лицей, коллеж ўқитувчилари педагогик қайта тайëрловдан ўтишади. Олдин беш йил эди, ҳозир ҳар уч йил ўқишади. Педагогик амалиëтлар бўлади, амалиëтларга боришади, улардан ўтишади. Кейин амалиëтга чиқиб кетишади, қайтиб келишади. Кейин ўша битта мавзу бўйича ҳимоя қилишади. Диплом олгандай диплом олишади улар. Раҳбар кадрларга малака ошириш фақат. Обезателно бориб малака ошириб келишингиз керак. Малакангизни оширмасангиз, аттестациядан ўтадиган вақти сизга минус бўлади¸ деб тушунтирди бу жараëнни Ўрта махсус профессионал таълим соҳаси кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайëрлаш институти ходими.

Ўзбекистон президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг махсус фармон билан нопедагог кадрларга педагогика асосларини ўргатишга қарор қилгани¸ мамлакат коллеж ва лицейларида юзага келган аянчли вазиятни билвосита тан олишдир¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Қашқадарë вилоятидаги коллеж ўқитувчиларидан бири исми сир қолиши шарти билан.

- Бизда коллеж мутахассислигига эга бўлмаган ўқитувчилар ўқитувчилик қилаяпти. Қарийб 90 фоизни ташкил қилади бунақалар. Коллежни битирган нопедагогик кадр¸лоф эмас¸ 90 фоизни ташкил қилади. Тўқимачиликни битирган мутахассис келиб математикадан дарс бераяпти. Қариб қолганда, пенсияга 4-5 йил қолганда улар энди шу ерга келиб пора бериб жойлашиб олган. Агроном келиб химиядан дарс бераяпти. Олдин агроним бўлиб ишлаган, ëши 55-57 атрофида. Буларнинг қанақа дарс бераëтганини юқори бошқармадан келиб аттестациядан ўтказиши керак эди. Вилоят бошқармаси ўтказиши керак эди. Лекин ҳеч қанақа амалий иш йўқку, дейди Қашқадарëдаги коллеж ўқитувчиси.

Ўрта махсус профессионал таълим соҳаси кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайëрлаш институти ходимининг Озодликка билдиришича¸ президент ва Вазирлар Маҳкамаси фармони ўрта махсус профессионал таълим соҳасида ишлаëтган кадрлар фаолиятини яхшилаш жараëнини марказлаштиришга қаратилган ва бундан сўнг ўқитувчи ва раҳбар кадрлар малакасини ошириш¸ нопедагог ўқитувчиларни қайта ўқитиш жараëнига қўйиладиган талаб янада кучайтирилади:

- 1761-қарор. Бу ўзи бор эди. Олдин малака оширишлар қайси институтга тегишли бўлса, ўша ректор раҳбарлик қиларди. Ҳозир биз уларни полний нарзорат қиламиз. Янги бу. Лекин ўша ерда давом этаверади, ўқишлар бўлаверади. Фақат контрол қиладиган бизлар бўламиз. Ҳамма бизларга келмайди. Ўзининг нимасида малака ошириш борку, бўлаверади. Фақат документация ҳужжатлар бизлар билан биргаликда бўлади. Фақат структурамизда сал ўзгаришлар бўлди¸ деди Ўрта махсус профессионал таълим соҳаси кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайëрлаш институти ходими.

Айни пайтда¸ қашқадарëлик ëш коллеж ўқитувчиси¸ ҳақиқий билим ва малакага эга бўлган педагог кадрлар бозорда савдо қилиш ëки Россияга мардикорликка кетиб қолган бир пайтда¸ президент ва Вазирлар Маҳкамаси фармонлари билан ўрта махсус профессионал таълим даражасини кўтариш истиқболига шубҳа билан қарайди.

- Нопедагогик кадрларни қайта тайëрлашгани билан мутахассис бўлиб қолмайдику. Тил адабиëтчи ëки бўлмаса математика ўқитувчиси ëки тарих ўқитувчилари, олий маълумотли ҳақиқий мутахассислар Россияда ëки бошқа ерда мардикорлик қилиб юрсада, номига коллежни битирган ëки номутахассис мутахассислар бу ерда ишлайверса. Бу яхшимасда. Коллежнинг ўқитувчиларини қайтадан аттестациядан ўтказиб, аттестациядан ўтмаса чиқариб юбориш керак. Кетиб қолган ўқитувчиларга заявка бериш керак¸ чақириш керак ўшаларни. Мана шу нарса бўлса, ўқитувчининг малакасини оширса, ҳақиқий мутахассис бўлса, малакасини оширса, келиб таълим-тарбияни йўлга қўйса. Яхши ходимларни ишга қўйиб уларни тарбиялаб борса, бизда жуда катта ўзгаришлар бўлади, дейди Қашқадарëдаги коллежлардан бири ўқитувчиси.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:28 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG