Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:42

Кимнинг президенти баландроқ?


Озодлик ҳозирлаган графикнинг иккинчи қисмидаги манзара.
Озодлик ҳозирлаган графикнинг иккинчи қисмидаги манзара.

Озодлик журналистлари ўтказган махсус суриштирувга кўра¸ аниқ бўйини топишнинг имкони бўлмагач¸ Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Қозоғистон ва Россия президентлари билан бир сафга қўйилди....

Озарбайжон президенти 2006 йилда арман ҳарбийсини ўлдирган ўз зобитини афв қилганидан сўнг янада кескинлашган арман-озарий зиддияти абсурд даражага етди.

НАТОнинг “Тинчлик учун ҳамкорлик” дастурига аъзо Арманистон ва Озарбайжон ҳукумати ўз ҳарбийларини ушбу дастур доирасида 2006 йилда Венгрияда ўтаëтган ўқув машғулотларига юборган пайтда озарий зобити арман ҳамкасбини шавқатсизларча ўлдирган эди.

Яқинда Венгрияда умрбод қамоқ жазоси ўтаëтган озарий офицери Рамил Сафаров Бокуга қаҳрамон сифатида қайтди ва президент Алиев томонидан авф этилди.

Айрим манбаларга кўра¸ авф этилдигина эмас¸ балки майор унвони берилиб¸ квартира совға қилинди.

Бу нафақат Арманистон¸ балки Венгрия аъзоси бўлган Европа Иттифоқида ҳам жиддий норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Айни пайтда озарий жамоатчилиги озарий байроғини ҳақорат қилган арман зобитини ўлдирган Рамил Сафаровни миллий қаҳрамон деб эълон қилди ва озарбайжонликларни арманлар босимига ëн бермасликка чақирмоқда.

Айни шундай руҳда ишлаëтган Озарбайжондаги Haqqin.az.инсон ҳуқуқлари ташкилоти Озодлик Беларус хизмати томонидан ҳозирланган “Кимнинг президенти баландроқ” сарлавҳали блогни ҳам ўз қаричига мослаб таҳрир қилди.

“Озарбайжон президенти ҳаммадан баланд... Озодлик Беларус хизмати президентлар ҳақида жуда қизиқ тадқиқот ўтказди. Президентларнинг мол-мулки¸ матбуотдаги фаолияти¸ ҳарбий ва сиëсий ресурсларини ўрганиб чиққан журналистлар “Постсовет ҳудудда кимнинг президенти баландроқ?” деган янги суриштирув бошладилар. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев МДҲ давлат раҳбарлари орасида энг баланд президент деб топилди. Арманлар президенти Серж Саркисян эса¸ энг пакана бўлиб чиқди. Графикка қаралса¸ бизнинг президент нодўстона қўшни давлат президентидан камида бир калла баланд бўлиб чиқади” деб ëзди Озарбайжондаги Haqqin.az сайти.

Алиевнинг Саркисяндан анча баландлиги озарийлар кўзини қувнатгани бор гап. Аммо Алиевнинг постсовет ҳудудидаги энг баланд президент бўлиб чиққани.... йўқ нарса.

Озодлик ҳозирлаган асл графикдаги манзара.
Озодлик ҳозирлаган асл графикдаги манзара.


Озодлик ҳозирлаган графикка кўра¸ Илҳом Алиев эмас¸ балки Украина президенти Виктор Янукович ўз собиқ иттифоқдошлари раҳбарлари орасида энг дарози бўлиб чиқди.

Ўзбекистон президентининг вазнию бўйи ҳақида бирор жойда аниқ расмий маълумот топишнинг имкони бўлмагач¸ Озодлик журналистлари унинг бўйини суратлардаги ҳамкасбларига қиëсан¸ тахминан чамалашга мажбур бўлдилар.

“Олтин оралиқ”ни хушлайдиган ўзбеклар хафа бўлмаса ҳам бўлади – Ислом Каримов муносабатлари унча ҳам дўстона бўлмаган Имомали Раҳмондан пастроқ бўлса ҳам¸ минтақадаги асосий рақиби Нурсултон Назарбоев билан бўй борасида баробар бўлиб чиқди.

Вазн¸ боз устига сиëсий вазн масаласини ўлчаш эса¸ Озодлик графиги вазифасига киритилмаган...
XS
SM
MD
LG