Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:24

Ўзбекистон Қутқарув корпусида ўз фаолиятини тўхтатди


Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийлари Корпус фаолиятида иштирок этмаслик сабабларини очиқламади.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийлари Корпус фаолиятида иштирок этмаслик сабабларини очиқламади.

Расмий Тошкент Россия етагидаги гуруҳлардан чиқишни давом эттирмоқда. 4 сентябр куни Ўзбекистон МДҲ Фавқулодда вазиятлар хизматларининг Қутқарув кучлари корпуси аъзолигидан ҳам воз кечди.

Ўзбекистон МДҲнинг Қутқарув кучлари корпусидаги иштирокини қисқартириш тўғрисидаги қарорни 4-6 сентябр кунлари Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтадиган XXV МДҲ давлатларининг табиий ва техноген характерга эга фавқулодда вазиятлар бўйича давлатлараро Кенгаши йиғилишида эълон қилди.

Бу ҳақда журналистларга Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Валерий Петров маълум қилди.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Валерий Петров.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Валерий Петров.
“Ўзбекистон ўз бўлинмаларини МДҲ давлатлари корпуси таркибига киритишни истамаяпти. Бу унинг суверен ҳуқуқи, бунинг асло қўрқинчли жойи йўқ. Қолган барча давлатлар корпусда қатнашишларини тасдиқлашди. Давлатлараро кенгашда овоз бериш усули қўлланилмайди. Ҳеч бир давлат бунга мажбур қилинмайди, бу уларнинг хоҳишига боғлиқ”,– дея иқтибос кетиради Валерий Петровнинг сўзларидан Tengrinews.kz. агентлиги.

Ўзбекистоннинг МДҲ доирасида Фавқулодда вазиятлар хизматлари уюшмаси таркибидан чиқиши ҳақидаги хабарни Озодликка тасдиқлаган Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар хизмати ходими майор Элдор Раимбеков, гап Ўзбекистоннинг тўлиқ бу ташкилотдан чиқиб кетиши тўғрисида кетмаётганини айтади.

Остонадаги йиғинда иштирок этган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийлари Корпус фаолиятида иштирок этмаслик сабабларини очиқламади.
Остонадаги йиғинда иштирок этган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийлари Корпус фаолиятида иштирок этмаслик сабабларини очиқламади.
- Ҳеч ким ҳеч қаерга кетаётгани йўқ. Шунчаки бу бизнинг қозоғистонлик журналистларимиз томонидан нотўғри узатилган хабар. Гап мамлакатнинг ташкилотда аъзолигини тўхтатиш борасида кетаётгани йўқ. Масала фақат ўзбек қутқарув кучларининг у ёки бу ердаги ҳалокатларга жалб қилиниши тўғрисида кўтарилди. Яъни, Ўзбекистон турли вазиятларда айнан шу кучлар таркибида амалиётларда иштирок этмаслигини эълон қилди, холос. Тўғрироқ бўларди, агарда буни биз “Ўзбекистон ўз иштирокини қисқартирди”, десак,- дея тушунтирди 2012 йилда МДҲ давлатлари Фавқулодда вазиятлар хизматларининг Қутқарув кучлари корпусига раҳбарлик қилаётган Қозоғистон ФВХси расмийси Элдор Раимбеков.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийлари Корпус фаолиятида иштирок этмаслик сабабларини очиқламади.

Айни пайтда, Россия оммавий ахборот воситаларида бу ҳатти-ҳаракатлар Тошкентнинг КХШТ, ШҲТ ва бошқа шу каби тузилмалардан узоқлашиш уринишлари ўлароқ баҳоланмоқда. “Независимая газета” нашри “Тошкент ўз сиёсат йўналишини АҚШ ва НАТО тарафига бурмоқда”, деб ёзди.

Ўзбекистон шу йилнинг 28 июн куни КХШТ котибиятига мазкур ташкилотдаги иштирокини тўхтатиш ҳақида нота юборган эди.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар хизмати ходими майор Элдор Раимбеков Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистоннинг навбатдаги демаршини одатий вазият дея баҳолади.

- Ўзбекистон Республикаси доимо ҳар қандай масала юзасидан “алоҳида қарашга” эга. Ҳар қандай қарорни ўзбек расмийлари аввалига ўз раҳбарияти билан маслаҳатлашиб қабул қилади. Шундан кейингина улар қандайдир шартнома, келишув ёки ҳужжатларга имзо чекади, дейди Элдор Раимбеков.

МДҲ Қутқарув кучлари корпуси давлатлараро бирлашма бўлиб, унинг мақсади табиий ва техноген характерга эга фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишдир.

Россия Фавқулодда вазиятлар хизматининг Халқаро фаолият департаменти ходимаси Елена Смирних МДҲ Қутқарув кучлари корпуси тузилиши тўғрисида Озодликка қўшимча маълумот берди.

- Аслида бу МДҲ давлатлари қутқарув кучларининг терма жамоаси. Бу Корпусга жалб қилиш режасига мувофиқ МДҲ давлатларида содир бўлган фавқулодда вазиятларда ўзаро ёрдам бериш учун кучларни бирлаштирамиз. Масалан, биз ҳозир биргаликда ўрмондаги ёнғинларни ўчиряпмиз. Бу тузилма бошқаруви ҳар бир давлатдаги махсус бўлинмалар ёрдамида мувофиқлаштиради. Россияда бунга Халқаро фаолият департаменти жавобгардир. Ҳар бир давлат Қутқарув кучлари корпусига муайн миқдорда қутқарувчи, ўт ўчирувчи, тиббий ва ҳоказо мутахассисларни жалб қилади, дейди Елена Смирних.

Табиий ва техноген характерга эга фавқулодда вазиятлар бўйича давлатлараро кенгаш – МДҲ доирасидаги орган, МДҲ давлатлари ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланади. 1993 йилнинг 22 январида ташкил топган. Кенгашга Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина қўшилган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:06 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG