Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:12

"МТС-Ўзбекистон" абонентлари қолиб кетган пулларини қайтиб олиши мумкин


"Ўздунробита" алоқаси узилиши ортидан миллионлаб мижозлари бошқа операторларга ўтиб кетган.
"Ўздунробита" алоқаси узилиши ортидан миллионлаб мижозлари бошқа операторларга ўтиб кетган.

Россиянинг МТС ширкати Ўзбекистондаги абонентларига аввадан тўлаб қўйилган пулларни қайтиб бермоқда. МТС расмийсининг Озодликка айтишича, “Ўздунробита” операторининг фаолияти Ўзбекистонда тўхтатилгани боис абонентларнинг 7 миллион АҚШ долларига яқин пуллари ширкат ҳисоб рақамларида қолиб кетган.

“МТС-Ўзбекистон” бренди остида ишлаган “Ўздунробита” операторига аввалдан пул тўлаб қўйиб, уни тўлиқ ишлатиш имконига эга бўлмаган абонентлар ширкатнинг Ўзбекистондаги идораларига мурожаат қилиб, пулларини қайтариб олишлари мумкин.

МТС ширкатининг Москвадаги бош қароргоҳи матбуот хизмати вакили Валерия Кузменко, буларни маълум қилди.

- Бу ерда гап Ўзбекистон расмийлари қарори билан оператор мамлакат ҳудудида ўз фаолиятини тўхтатганидан кейин абонентлар ҳисобида қолиб кетган пуллар ҳақида кетяпти. Одамлар аввалдан пул тўлаб қўйган ва ҳисобларида пуллар қолиб кетган ва қонун доирасида абонентлар шартномани бекор қилиб, ўз маблағларини қайтариб олишлари мумкин. Ҳозирча мурожаат қилганлар унчалик кўп эмас, Ўзбекистонда 9 миллиондан ошиқ абонент бўлса, мурожаат қилганлар мингга яқин холос. Лекин шунга қарамай, ҳар бир абонент, хусусий шахс ёки компания бўлишидан қатъий назар, пулларини қайтариб беряпмиз, дейди МТС расмийси.

Унинг айтишича, МТСнинг Ўзбекистондаги абонентларига доир маблағлар умумий миқдори 13 миллиард ўзбек сўми, яъни расмий курс бўйича қарийб 7 миллион АҚШ долларига тенг.

Лекин пулни қайтиб бериш нақд пул кўринишида эмас, нақд пулсиз ҳисоб-китоб тарзида амалга оширилади.

- Албатта, ширкат тўловни фақатгина банк ҳисоб рақамларимиз музлатилмаган ҳолдагина амалга ошира олади. Чунки ҳисоб рақамларимизни блок қилиш ҳоллари тез-тез учрамоқда, лекин биз иложи борича, мижозларимиз пулларини қайтиб бериш мақсадида, бу муаммони ҳал қилишга уринмоқдамиз, дейди Валерия Кузменко.

Шу билан бирга МТС вакили, мижозларга пулларнинг қайтиб берилаётгани ишркатнинг Ўзбекистондаги вазият олдида чекинаётгани ва бизнесидан воз кечганини англатмаслигини алоҳида қайд этди.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги шу йилнинг 17 июл куни МТС ширкатининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси “Ўздунробита” мобил оператори фаолияитини вақтинча тўхтатган эди. 31 июл куни эса Тошкент шаҳар хўжалик ишлари бўйича суди “МТС-Ўзбекистон” бренди остида ишлаган “Ўздунробита”ни лицензияларидан маҳрум қилиш ҳақида қарор чиқарди.

Ўзбекистон ҳукумати “Ўздунорбита” раҳбариятини молиявий жиноятларда айблаб, ширкатнинг тўрт ходимини ҳибсга олган. 27 август куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида ширкат директорлари ва менежерлари Темурмалик Олимов, Азизилло Мирзамўйдинов, Алишер Муҳаммедов ва Азиз Раҳимовлар устидан суд бошланди.

Мазкур жиноий иш важидан Ўзбекистон расмийлари суд қарорисиз МТС ширкатига қарашли мол-мулкни ҳам ҳибсга олди.

Ўзбекистондаги бизнесидан маҳрум қилингани Шарқий Европа ва собиқ иттифоқдаги энг йирик мобил алоқа ширкати ҳисобланган МТСга 1 миллиард АҚШ долларидан ортиққа тушди.

Фаолияти тўхтатилишидан олдин “Ўздунробита” алоқаси Ўзбекистоннинг 94 фоиз ҳудудини қамраб олиб, 9 миллиондан ортиқ абонентга хизмат кўрсатган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:07 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG