Линклар

Шошилинч хабар
08 Sentabr 2026, Toshkent vaqti: 21:08

Тошкент вилоятида саккиз диндор устидан маҳкама бошланган

Тошкент вилоятида ваҳобийлик оқимига мансубликда айбланаётган саккиз киши устидан маҳкама бошланган.

Бу ҳақда Инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи маълум қилди. Гуруҳ раҳбари Суръат Икромовга кўра, суд қора курсисига олиб келинган беш эркак ва уч аёл шу йилнинг апрел ва май ойларида ҳибсга олинганлар.

Улар конституциявий тузумга тажоввуз, диний адабиётларни тарқатиш ва Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузишда айбланишмоқда.

Ўзбекистонда диний оқимларга алоқадорлиги даъво қилинган кишилар устидан маҳкама жараёнлари илк бор кузатилаётгани йўқ.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари аксар ҳолларда аксар ҳолларда бундай айбловлар исботини топмаслиги ва айбланувчиларга нисбатан қийноқлар қўлланишини иддао қилишади.
This item is part of
XS
SM
MD
LG