Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:32

Ўзбекистон пахта қарғишидан қутула оладими?


Ozodlik Online интерактив мулоқотининг 17 сентябр¸ душанба куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган сони ана шу мавзуга бағишланди.

“Ўзбекистондаги пахтачилик сиëсий репрессиялар¸ иқтисодий турғунлик¸ кенгайиб бораëтган камбағаллик ва атроф-муҳитнинг муттасил ëмонлашиб боришига ҳисса қўшмоқда. Пахта етиштириш иқтисоди тўлиғича аҳолини эксплуатация қилиш устига қурилган. Қишлоқлардаги миллионлаб камбағал аҳоли чойчақа эвазига ëки бутунлай бепулга пахтани экишдан то йиғиб олгунга қадар мажбуран ишлатилади. Болалар меҳнатидан фойдаланиш одатий ҳолга айланган. Пахтадан тушган валюта давлат элитаси ëки қудратли сиëсий алоқаларга эга тор имтиëзли гуруҳ ҳисобига ўтмоқда”¸ деб ëзган эди Бўҳронларни ўрганиш Халқаро гуруҳи 2005 йилнинг 28 февралида эълон қилган таҳлилий ҳисоботида.

“Пахта қарғиши: Марказий Осиëнинг фалокатли монокультураси” деб номланган бу ҳисобот ва унинг жиддий тавсиялари ҳам Тошкент ҳукумати¸ ҳам халқаро молиявий ташкилотларига тақдим этилганидан бери орадан 8 йилча вақт ўтди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:52:45 0:00
Бевосита линк


2004 йилда халқаро таҳлилчилар гаплашган Ўзбекистон иқтисодиëти учун масъуллардан бири “Болалар ва талабаларни¸ давлат бюджет идоралари ходимларини мажбуран пахтага ҳайдаш яхши эмаслигини биз ҳам биламиз. Аммо биз ҳосилни ноябрга қадар йиғиб олишимиз керак¸ етарли техника бўлмаганидан кейин¸ улардан фойдаланишга мажбурмиз. Бу нарсадан бир йил ичида воз кеча олмаймиз – бу иқтисодий фалокатга олиб келади. Балки¸ 2010 йилга бориб пахтачиликдаги мажбурий меҳнат¸ хусусан болалар меҳнатидан фойдаланишдан воз кечармиз”¸ деган эди.

Ҳозир ташқарида 2012 йилнинг сентябр ойи – бу расмий изоҳ ва ваъдадан бери ҳам 8 йил ўтди.

Аммо бугунга келиб¸ пахта теримига ўқувчи ва талаба¸ бюджет ташкилотлари ходимларини мажбуран жалб этиш кўлам ва суръати 2004 йилдагидан камайди эмас¸ аксинча кучайиб кетди.

Айни кун¸ айни соатларда нима азоб ва нима амаллар билан институтга кирган юз минглаб талаба ўқиш¸ билим олиш ўрнига зах босган баракларда ит ëтиш¸ мирза туриш қабилида мажбуран пахта термоқда. Бу зах Ўзбекистон келажагини белгиловчи кадрлар зеҳниятини ҳам емириб¸ бўшатиб бормоқда.

Ҳукумат 14 ëшгача бўлган миллионлаб ўқувчини ҳозирча далага олиб чиқиш халқаро можарога сабаб бўлишидан ҳайиқиб¸ уларга ҳозирча тегмай турибди. Аммо мактабларда бу болаларни ўқитадиган ўқитувчи деярли қолмади – ўқитувчилар пахта даласида. Халқнинг илм олиш ҳаққи топталмоқда.

Бугун Ўзбекистоннинг академик профессорларию¸ бир соат операцияси фалон пул турадиган жарроҳларига қадар пахтада¸ халқ ўзининг фундаментал ҳаққи бўлган тиббий ëрдам олиш имконидан деярли маҳрум. Бу йил бу зўравонлик ҳатто совет даврида кузатилмаган тарзда давлат ичида давлат бўлиб яшаб келаëтган Тошкентга ҳам кириб келди.

Ўзбекистон кузаги ҳар йил шу тарзда оммавий зўравонлик¸ мажбурлаш¸ ҳақларнинг топталишига тўлиб тошади. Шу боис¸ оддий ўзбекистонликлар ҳар кўчада ëзиғлиқ “Пахта миллий бойлигимиз!” шиорини “Пахта - миллатга теккан қарғиш” деб ўзгартириб гапирадилар.

Ўзбекистонда яна бир “зўравон куз” ҳукм сураëтган айни кезларда жавобини излаëтганимиз саволлар рўйхати яна узун:

Дунëда энг кўп сув талаб қиладиган пахта каби ўсимликнинг Ўзбекистон каби сув танқис мамлакатда монокультурага айланиши илдизлари қаерга бориб тақалади?

80-йиллар охирлари¸ мустақилликнинг илк йилларида миллий зиëли ва сиëсатчилар томонидан советлар мустамлакаси ҳосили деб кўрилган бу монокультурадан мустақилликдан кейин нега воз кечилмади?

Пахтачиликдан воз кечиш Ўзбекистон иқтисоди учун чиндан ҳам фалокатли оқибатларни келтирадими?

Давлат бюджетига пахтадан қанча валюта тушуми келмоқда?

Нега бу рақам шу пайтга қадар бирор жойда жамоатчиликка айтилмади?

Қаерга ва қандай ишлатилмоқда бу пуллар?

Ҳозирги пахтачилик тизими¸ ҳозирги давлат режаси шароитида мажбурий меҳнат¸ хусусан ўқувчи ва талабалар меҳнатидан мажбуран фойдаланмай туриб ҳам¸ ҳосилни йиғиштириб олиш мумкинми?

Агар пахтачиликдан воз кечиш ўзбек иқтисоди учун фалокатли бўлса¸ нега 21 йилдан бери мустақил Ўзбекистон ҳукумати бу стратегик соҳани механизациялаштириш лойиҳасини тузмади ва амалга оширмади?

Нега пахтачилик деҳқон ва фермер учун даромадли соҳага айланмади?


Пахта экаëтган қишлоқ аҳли теримдан шилинган қўллари бўш чиқаëтган ҳозирги шароитда пахтачиликдан воз кечиш¸ халқнинг турмуш тарзи ëмонлашувига сабаб бўладими?

Ўзбекистон шароитида пахтачиликдан воз кечмаган ҳолда¸ уни пахтачи деҳқон ва фермерни бойитадиган сердаромад соҳага айлантириш мумкинми?

Бунинг учун нима қилиш керак?

Нега ҳукумат шу ишларни қилмаëтир?

Пахта экспортини назорат қилаëтган¸ пахта валютасини қўлига олаëтган гуруҳ ва шахслар ким?


Ozodlik Online интерактив дастурининг 17 сентябр¸ душанба куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида Сиз билан бирга ана шу саволларга жавоб излаймиз.






Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!


Ozodlik Online Ўзбекистон ичкариси ëхуд ташқарисида эканидан қатъий назар¸ Ўзбекистондаги асл вазиятдан яхши хабардор мутахассис ва кузатувчилар¸ қолаверса¸ оддий ўзбекистонликлар учун мамлакат қаршисида турган жиддий муаммолар ҳақида овоз чиқариш¸ фикр билдириш имкони!

Қаердалиги ва кимлигига қарамай¸ Ўзбекистон эртаси учун куйинаëтганлар учун "гаплашадиган вақт" келди ва Ozodlik Online ана шу тўпланиб қолган гапларни бошқаларга айтиш имкони!

Ozodlik Online меҳмони ва иштирокчиси бўлинг¸ билганингиз ҳақиқатларни бошқаларга ҳам еткизинг!

Бунинг учун ҳар душанба¸ хусусан 10 сентябр душанбасида Тошкент вақти билан оқшомги 9 дан бошлаб OzodSkypeга чиқинг.

“Ozodlik Online” дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.

Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

Ozodlik Online – Сиз учун фикр ва муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG