Тошкентда мардикорларга ҳақлари борасида тушунтириш берган ҳуқуқ фаоллари йирик миқдорда жаримага тортилган.
Тошкент шаҳар Ҳамза тумани суди 23 сентябр куни Фахриддин Тиллаев, Нуриддин Жуманиёзовларни ҳамда Абдулла Тожибой ўғлини ноқонуний фаолиятда айблаб, ҳар бирини юз минимал иш ҳақи (7.235.500 сўм) миқдорида жаримага тортган.
Эслатиб ўтамиз учавлон шанба куни Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ мавзесида жойлашган меҳнат биржасида милиция ходимлари тарафидан ушлаб олиб кетилганди.
Фаоллар иш топиш илинжида меҳнат бозорига келган одамларга "Мустақил мардикорлар касаба уюшмаси"га кириш учун варақалар тарқатишганди.
Ички ишлар бўлимидан айтишларича, ҳуқуқбонлар қонунга хилоф иш қилишган.
Абдулла Тожибоев ўғли ва бошқа бир қанча фаолларга илгари ҳам бир неча марта маъмурий жазолар берилган.