Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:31

Тошкент ҳайвонот боғи


Якшанба куни ҳайвонот боғига бордим. Икки болала оддий ўзбек оиласининг бориши унчалик арзонга тушадиган эмас.

Аммо ота-оналар болаларга байрам бўлсин учун харажатидан қочишмайди. Билет катталар учун 4000 сўм¸ 7 ëшгача бўлган болалар учун текин¸ 7 ëшдан 16 ëшгача бўлганлар учун 2000 сўм.

Бунга яна овқатланиш ëки қандайдир ўйинчоқ сотиб олиш¸ яна йўл харажати ҳам қўшилса¸ 50 минг сўмларга етиб қолса керагов.

Лекин бошқа томондан, ҳайвонот боғи чипталардан топадиган пул у ердаги ҳайвонларни сақлаш учун етмаса керак.

Ҳайвонот боғида ишлайдиган одамлар орасидаги ҳодисалар ҳамма ёқда миш-миш, лекин аниғини ҳеч ким билмайди. "Директорларинг ҳақиқатан ҳам қамоқдами?" деган саволимга ходимлардан бири "Ҳа. Лекин мен кичкина одамман. Нима учун ўтирганини билмайман" деб жавоб берди.

Балки барча соҳаларда бўлгани каби мутахассислар етишмас¸ ойлик камдир ва ҳоказо.

Лекин ҳайвонлар ҳам одамлар каби меҳрталаб.

XS
SM
MD
LG