Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:06

Туркия ўзбекистонлик сайёҳлар учун янги тартиб жорий қилди


Бундан буён Ўзбекистон фуқаролари Туркия чегарасини кесиб ўтишда қайтиш ёки бошқа давлатга учиш билети ва ёнида камида 2 минг АҚШ доллари миқдорида нақд пулни кўрсатишлари керак бўлади.

Бу тартибга риоя этмаган ўзбекистонлик сайёҳлар мамлакатга киритилмаслиги мумкин.

Туркия томони бундай тартиб нима мақсадда жорий этилганини очиқламаган. 2009 йилдан Россия фуқаролари учун ҳам шундай тартиб амалда бўлиб келмоқда.

Туркия ҳозир Ўзбекистон ватандошлари учун визасиз тизим жорий этган.

Ўзбекистон фуқаролари 30 кунлик муддатга Туркияга визасиз сафар қилишлари мумкин.

Туркияга келган ўзбекистонликлар мамлакатда белгиланган муддатдан кўпроқ қолиб кетиши холлари кўпайгани сабабли расмий Анкара шундай чора қўллаган бўлиши мумкинлигини айтишади кузатувчилар.
XS
SM
MD
LG