Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:20

Грецияда ҳукумат сиёсатига қарши иш ташлаш бўляпти


Грецияда касаба уюшмалари консервативлар ҳукумат тепасига келганидан буёнги энг йирик иш ташлаш норозилик тадбирини амалга оширмоқда.

24 соатлик иш ташлаш ҳукуматнинг 11.5 миллиард еврони тежаш бўйича қўл урган режасига қарши уюштирилди.

Айни тадбир доирасида бугун пойтахт Афина ва Грециянинг бошқа йирик шаҳарларида оммавий норозилик намойишлари бўляпти.

Афина шаҳрида иккита йирик касаба уюшмаси ташкиллаштирган эллик минг кишилик норозилик тадбири пайти полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади.

Афина ҳукумати Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармасининг 31.5 миллиард евролик ёрдамини олиш йўлида тежамкорлик сиёсатини олиб бормоқда,
жумладан нафақаларни камайтириш ва пенсия ёшини кўтаришни режаламоқда.

Буни оқибатида мамлакатда ишсизлар сони ортиши ва аҳолининг учдан бир қисми қашшоқлашгани норозиликларга сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG