28 сентябр кунги лавҳаларимиздан бирида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ҳайдовчиларни пахта теришга мажбурлаётгани тўғрисида ҳикоя қилинди.
Шу муносабат билан “Эркин микрофон” эшиттиришига шу куни мурожаат қилган тингловчиларимиздан орасида шу мавзуда мухтасар сўров ўтказдик.
Тирикчилигини шу кунда Россияда ўтказиб юрган чироқчилик 53 яшар Амирқул саволимизга жавоби бундай бўлди:
“Агар қўполлик қилишмаса, териб беравераман”
Яна бир тингловчимиз ҳам Қашқадарё вилоятидан. Ёдгор исмли бу тингловчимизнинг ҳам юртдоши Амирқулдай шахсий машинаси йўқ. (Амирқул билан савол-жавоб қилар эканмиз, машинам бор, деб фараз қилинг, дегандик).
Ёдгор ҳам машинаси бўлсаю ЙХХ ходимлари ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйишса, 100 кило пахта териб беришга тайёр. Чунки, деди у,
“Пахта миллий бойлигимиз!”
“Эркин микрофон” эшиттиришига 28 сентябр куни мурожаат қилганлар орасида қирғизистонлик ўзбеклардан ҳам бор эди. Ўзганлик йигит саволимизга жавоб берар экан, кескин тарзда деди: