Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:46

Футбол: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионатида қатнашади


Эронда ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финал учрашувида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жанубий Корея ўсмирлар терма жамоасини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Қизиқарли кечган ўйиннинг асосий вақтида 1:1 ҳисоб қайд этилди.

Ўйиннинг 65-дақиқасида Акобир Тўраев дарвозабоннинг устидан тўпни ошириб чиройли тарзда ҳисобни очди.

Бутун ўйин давомида ўзбекистонликларнинг усутунлиги билиниб турган бўлсада, аммо ўйин охирларида Дилшод Нуралиев шогирдлари ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди. Натижада ўйин ғолибини пенальтилар сериясида аниқлашга тўғри келди.

Пенальтилар сериясида рухий жиҳатдан рақибидан устунлик қилган ўзбекистонлик ёш футболчилар ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ярим финалига чиқиш баробарида, ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритди.

XS
SM
MD
LG