Жануби-шарқий Осиёда жойлашган Мянмар 1989 йилдан 2011 йилгача ҳарбий хунта томонидан бошқариб келингани боис мамлакат хориж инвесторлари учун ёпиқ бўлган.
Ўтган йил ҳарбийлар ўрнини янги фуқаровий ҳукумат эгаллаб демократик ислоҳотлар амалга оширала бошланганидан кейин Мянмарга хорижий инвесторлар қизиқиши орта бошлади.
Businessweek нашрига берган интервюсида Алишер Али “Мандалай Капитал” банки Мянмарга сармоя ётқизмоқчи бўлган хорижий инвесторлар учун кўприк вазифасини ўташини айтган.
Ассосиэйтед Пресс ахборот агентлигига кўра, “Мандалай Капитал” инвестиция банкини очишда Алишер Али Мўғилистон пойтахти Улан Баторда 2008 йилда ташкил қилган Евразия Капитал инвестиция банки тажрибасидан фойдаланган.
Сўнгги тўрт йил давомида мўғилистонлик маҳаллий тадбиркорлар Евразия Капитал банки хизматидан самарали фойдаланиб келган.
Агентликка кўра, АҚШнинг Колумбия ва Британиянинг Оксфорд университетларида таҳсил олган Алишер Али ташкил қилган “Мандалай Капитал” банкининг беш ходими бўлиб улар бир қаватли уйда иш юритмоқда.
60 миллиондан кўпроқ аҳолига эга бўлган Мянмар тижорат пойтахти Янгонда идоралар учун атиги 63000 квадрат метр жой бўлгани учун ижарага бериладиган офислар нархи қимматлаб кетган.
Шу боис Алишер Али кичик офис учун йилига 150 минг доллар ижара ҳақи тўлашдан кўра Янгоннинг аҳоли яшайдиган Олтин Водий мавзесидаги бир қаватли уйни ижарага олишни афзал кўрган.
Мянмарнинг 52 миллиард долларлик иқтисодиётига ётқизилаётган инвестициянинг 99 фоизи нефт ва газ ҳамда кон саноатига тўғри келмоқда.
Бироқ Алишер Алининг “Мандалай Капитал” банки фойдали қазилмалар, ахборот технологиялари, телеком хизмати, ахборот воситалари, маориф, соғлиқни сақлаш, кўчмас мулк, молиявий хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритишини режаламоқда.
Алишер Алига кўра, ҳозир у дуч келаётган асосий қийинчиликлардан бири иш юритишни биладиган мутахассисларни излаб топиш бўлмоқда.
АҚШда юклар транспортировкаси билан шуғулланиб келаётган ўзбекистонлик тадбиркор Ботир Озодлик билан суҳбатда Алишер Алининг Мянмарда инвестиция банки очганидан ҳайратга тушмаганини айтди.
Боиси сўнгги 10 йил давомида кўплаб ўзбеклар Марказий Осиё, Россия, Европа, Америка ва бошқа давлатларда ўз бизнесини ташкил қилган.
- Бизнесменлар асосан қаерда фойда кўра олса, ўша ерга пулини тикишга ҳаракат қилади. Алишер ака ҳам ўша ердаги муҳитни ўрганиб, пул тиккандир. Чунки Мянмар яқинда диктатор тузумдан қутилгани билан ҳозир мана кўплаб ислоҳотлар бўлаëтгани учун шу нарсани кўриб бу давлатда бизнес келажаги борлигини кўриб пул тиккандир. Иккинчидан, диктатор давлат бўлган бўлса ҳам банк системаси яхши ривожланмаганлигини кўриб, сармоясини озроқ муддат ичида чиқараман деб тиккандир. Чунки банк системаси уларда яхши ривожланмагандир ҳали,- дейди АҚШда бизнес юритаётган ўзбекистонлик тадбиркор Ботир.
Ўзбекистонлик иқтисод фанлари доктори Хонназар Амоновга кўра, янги бозорларда катта фойда орттириш имкониятлари мавжуд бўлгани боис инвесторлар таваккал қилиб биринчилардан бўлиб ана шундай бозорларга киришга ҳаракат қилади.
- Капитал нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, янги бозорга киришда катта риск асосида қарор қабул қилинади. Чунки ҳар доим янги бозор очилганда биринчи кирган инвесторлар тезлик билан бу муҳитга ўрганиб боради.
Улар бу ерда мўмайгина даромад олиши мумкин. Юқор риск бўлишига қарамай, ўша ерда ақл бовар қилмайдиган даражада даромад олиш имкониятлари бўлиши мумкин, дейди ўзбекистонлик иқтисодчи Хонназар Амонов.
Мянмада 1990 ва 2010 йилги сайловларда уй қамоғида сақланган 66 яшар Нобел мукофоти лауреати Аун Сан Су Чжи 2012 йил апрелида парламентдаги бўш ўринлар учун ўтказилган сайловда ғолиб чиқиб парламент аъзоси бўлди.
Мянма ҳукумати ислоҳотлар ўтказаётгани боис жорий йил июлида Европа Иттифоқи Мянмаига нисбатан жорий этилган қурол эмбаргосидан ташқари барча санкцияларни бир йил муддатга тўхтатди.
12 июл куни АҚШ президенти Барак Обама ҳам ўз мамлакати томонидан Мянмага жорий этилган санкцияларни қисман бекор қилди.