Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:27

Art Week StyleUz ҳафталиги сешанба куни якунланади


Гулнора Каримова ҳомийлигидаги Art Week StyleUz тадбири беш йилдан бери ўтказилади.
Гулнора Каримова ҳомийлигидаги Art Week StyleUz тадбири беш йилдан бери ўтказилади.

Бутун мамлакат пахта терими билан банд бир пайтда Президентнинг қизи санъат байрами ўтказмоқда.

Бутун мамлакат пахта терими билан банд бир пайтда Президентнинг қизи санъат байрами ўтказмоқда.


Лойиҳа таърифи

Art Week StyleUz ҳафталиги расмий сайтида мана бундай сўзлар ҳам бор: “2006 йилдан бери лойиҳа жаҳондан нуфузли меҳмонларни Ўзбекистон пойтахти, ўтмиш ва замонамизнинг чорраҳаси бўлган дурдона шаҳар Тошкентда тўпламоқда. Кенгқамровли тадбир йилда бир маротаба октябрь ойида тақдим этилади ва унинг доирасида юксак санъат намуналари, юқори мода ва кундалик либослар тақдим этилади”.

Ҳафталик уюштирувчилари тадбирлар билан бандми – ҳар қалай расмий сайтда эълон қилинган телефонни кўтарадиган одам бўлмади. Шунинг учун сайт маълумотлари билан чекланамиз.

Art Week StyleUz дастури

Расмий сайтда бундай дейилган: “Санъат ҳафталиги доирасида VI Тошкент халқаро фотобиенналеси-2012, III “Theatre.Uz” халқаро театр фестивали ҳамда II “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми ўтказилади. Бундан ташқари, дизайнерлардан модалар намойишлари, кўргазмалар, хайрия концертлари, ижтимоий акциялар, маҳорат дарслари, анжуманлар ва бошқалар ҳафталик дастуридан ўрин олган”.

Art Week StyleUz меҳмонлари

Меҳмонлар тўғрисида сайтда бундай дейилган:

“АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия, Испания, Германия, Австрия, Швейцария, Япония, Хитой, Россия, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларидан жаҳонга таниқли модельерлар, рассомлар, мусиқачилар, заргарлик ва мода брендлари соҳиблари, мода, санъат ва маданият оламининг нуфузли намояндалари, етакчи халқаро журналлар муҳаррирлари ҳамда жаҳон ОАВ вакилларидан иборат 100 дан ортиқ шахс ҳар йили Style.Uz Санъат ҳафталигининг халқаро меҳмонларига айланишади”.

Art Week StyleUz расмий сайтида “Ҳафталик доирасидаги тадбирларга ҳар куни 60 000 киши ташриф буюради. Улар талабалар, ижодкор шахслар, Ўзбекистон маданияти ва санъати арбобларидир”, дейилган.

Лойиҳа ҳамкорлари

Сайтда Art Week StyleUz ҳафталигининг ҳомийлари ва ҳамкорлари рўйхати келтирилган. Улар орасидан Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги йўқ.

Ҳафталикнинг ахборот ҳамкорлари орасида эса, ЎзА ахборот агентлиги, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Халқ сўзи” каби етакчи газеталар ёки “Ўзбекистон” телеканали кўринмади.

Шунга қарамай, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси Ҳафталикни беэътибор қолдиргани йўқ.

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси мухбири хабари

Газета мухбири Азизхон Имомов Ҳафталикнинг бориши тўғрисида Озодликка бундай деди.

- Art Week Style жуда кенг миқëсда бўлаяпти. Театр, кино, фотосанъати, ундан ташқари яна кўплаб тадбирлар бор. Энг катта нимаси "Олтин Гепард" кинофоруми ҳисобланади. Бу кинофорум доирасида 50дан ортиқ давлатларнинг филмлари иштирок этиб, умумий танловда ва ўша танлов бўйича 33та филм саралаб олинди асосий танловга,- дейди “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси мухбири Азизхон Имомов.

5 октябр, жума куни “Олтин Гепард” фестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Бош совринга поляк режиссери Феликс Фалькнинг “Иоанна” фильми муносиб, деб топилди. Совринни Гулнора Каримова Польшанинг Ўзбекистондаги элчисига топширди.

Олтин гепардни кузатган ўзбекистонлик журналист Сардор Комилов ўз таассуротларини Озодлик билан ўртоқлашди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:08 0:00
Бевосита линк


“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси мухбири Азизхон Имомовнинг айтишича, 8 октябр куни “Фоточилар уйида фотобиенналени якунловчи илмий анжуман бўлиб ўтди”.

"Катта, лекин парадоксал байрам"

Art Week StyleUz ҳафталиги доирасида ўтказилган фотобиенналени таниқли ўзбек фоторассоми ва кинооператори Умида Аҳмедова ҳам бориб кўрди, лекин ўзи қатнашгани йўқ.

- Яхши, жуда ажйоби программалар бўлаяпти фотобиенналеда. Модалар кўрсатиши, киноларда қатнаша олмадик... Жуда кўп воқеалар бўлаяпти бу ерда. Фотобиеннале деганимизда олтита галереяда ҳар хил мамлакатлардан фотографлар расми тўлдирилган. Фотография нуқтаи назаридан ростдан ҳам жуда ҳам катта тадбир, дейди фоторассом.

Лекин Умида Аҳмедова Art Week StyleUz тадбирига оид турлича қарашлари борлигини ҳам қўшимча қилади.

- Бир тарафдан жавоб бериш қийин. Бир томондан Ўзбекистонда катта фотография тадбири бўлаëтгани яхшию, лекин бир парадоксал томони борда. Мана, масалан, фотографлар кўчага чиқиб фотоаппаратини кўтариб қаерга боришидан қатъи назар “Кимсан? Нимага расмга олаяпсан? Интернетга қўйиб юборасан?” деб гапирадиган бир мамлакатда ëки беозор халқ ҳаëтини олаëтган бир мамлакатда расмларни суд қилаëтган мамлакатда бунақа катта тадбир, парадоксал томони борда, дейди Умида Аҳмедова.

2009 йили Умида Аҳмедова ўзининг “Аёллар ва эркаклар: тонгдан шомгача” фотоальбоми ҳамда “Бокиралик юки” фильмида "Ўзбекистон ҳақида салбий фикр шакллантиришда" айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилган ва суд ўзининг 2010 йил 10 феврал кунги ҳукми билан уни ЖКнинг 139- ва 140-моддалари бўйича, яъни бўҳтон тарқатганлик ва ҳақорат қилганликда айбдор, деб топган, лекин амнистия қўлланилиб, суд залидан озод қилинган эди.

Art Week StyleUz ҳафталигида жаҳоннинг турли мамлакатларидан таниқли ижодкорлар қатнашмоқда. Ҳафталик тадбирларида маҳаллий санъаткорлар ҳам иштирок этди.

Лекин ҳафталикда иштирок этиши мумкин бўлганларнинг кўпчилиги шу кунда пахта теримида.

Art Week StyleUz Тошкентда, халқ артистлари пахтада

Ҳар ҳолда Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов билан боғланганимизда у киши Сурхондарё вилоятида пахтакорларга хизмат кўрсатиш билан банд эканлигини айтди.

Озодлик: Шу кунларда Ўзбекистонда катта санъат байрами бўлаяпти. Шунда иштирок этаëтган бўлсангиз, таассуротларингиз билан ўртоқлашасизми деяëтувдим.

- Ўша бошлангандан бери мен ҳозир вилоятлардаман. Сурхондарëдаман. Пахтакорларда хизматдаман. Ҳозир Бухорога ўтаман, ундан Хоразмга ўтаман. Қатнаша олмаяпман. Шунинг учун ëлғон гапириб қўяман деб қўрқаман.

Озодлик: Пахта тераëтганлар олдида чиқиш қилаяпсизми?

- Ҳа. Энди ҳар йил бориладию руҳларини кўтариб дегандай. Пахта яхши бу йил, зўр пахта. Ҳамма қўлда тераяпти. Шароитлар яхши. Пахта оқиб ëтибди. Ҳали бирорта ëмғир бўлгани йўқ. Ҳаммаси биринчи сортга кетаяпти, Худога минг қатла шукур. Бу ҳам энди энг катта бойлигимизку.

Озодлик: Ўзи санъат байрами учун сал ноқулайроқ вақт танланиб қолибдида-а?

- Шунақа бўлди шекилли. Ўйламаганда бу ëқда пахта сезони. Мана шунақа бўлдида. Жуда тиқилинч келдида,- дейди Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов.

Art Week StyleUz ҳафталиги 9 октябр куни якунига етади.
XS
SM
MD
LG