Линклар

Шошилинч хабар
26 Iyul 2026, Toshkent vaqti: 18:55

Олий Хўжалик суди “Ўздунробита” апелляцияси юзасидан ҳукмни кечиктирди

Ўзбекистон Олий Хўжалик суди “Ўздунробита” апелляцияси юзасидан ҳукм ўқишни бошқа кунга кечиктирди.

Суд ширкат лицензиясини бекор қилиш ҳақидаги аввалги маҳкама қарори юзасидан шикоятни кўриб чиққаётган эди.

Ўзбекистон мобил алоқа бозоридаги энг йирик ширкат бўлган “Ўздунробита” лицензияси шу йил июл ойида дастлаб 10 кун, кейин 3 ойга ва август ойида эса, бутунлай тўхтатилганди.

16 октябр куни Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича маҳкамаси "Ўздунробита" ширкатининг тўрт бошқарувчиси томонидан берилган шикоят аризаларини ҳам кўриб чиқади.

Маҳкама ўтган сентябр ойида тўртaла судланувчини иқтисодий жиноятларда айблаб, 3 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм этган эди.
This item is part of
XS
SM
MD
LG