Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:59

Ҳимoлайдаги қор кўчкиси остида қолган ўзбекистонликларни қидириш тўхтади


Ҳимoлайдаги қор кўчкиси остида қолишган ўзбекистонлик икки алпинистни топишга умидлар сўнгач уларни қидириш ишлари тўхтатилган.

Тошкентдаги алпинистлар клуби ходимларидан бири ҳамкасбларини қидириш ишлари бугун эрталаб тўхтатилгани ҳақида хабар топганини айтди.

7 октябр куни Ҳимoлайдаги Аннапурна чўққисига кўтарилган икки ўзбек алпинисти Илёс Тухватуллин ва Иван Лобановлар қалин қор кўчкиси остида қолишган ва шу пайтгача улар бедарак кетган, деб ҳисобланишган.

Тухватуллин ва Лобанов альпинистлар ўртасидаги биринчи Жаҳон чемпионати доирасида россиялик ҳамкасблари билан шу ой бошида Ҳимoлайнинг баландлиги 8047 метр бўлган Аннапурна чўққисини забт этиш учун йўл олган эдилар.
XS
SM
MD
LG