Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:19

Грузияда Иванишвили номзоди бош вазирликка илгари сурилди


Грузия президенти Михаил Саакашвили мамлакат бош вазири лавозимига “Грузин орзуси” коалицияси лидери Бидзина Иванишвили номзодини илгари сурди ва бу масалани парламент муҳокамасига киритди.

Иванишвили Грузия президентининг мухолифи ҳисобланади. Унинг етакчилигидаги “Грузин орзуси” коалицияси 1 октябрда ўтказилган парламент сайловида Саакашвили партиясини ортда қолдириб, ғалаба қозонганди.

Бидзина Иванишвили мамлакатнинг энг бой кишисидир. Унинг бойлиги Грузия Ялпи ички маҳсулотининг деярли ярмига тенг экани айтилади.
XS
SM
MD
LG