Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:59

ЎХҲ Тошкентда варақа тарқатганини хабар қилди


Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ўз вебсайтида ҳаракатнинг Ёшлар қаноти Тошкентнинг Алгоритм мавзесида варақа тарқатганини ёзмоқда.

Хабарларга кўра, варақада режим мухолифлари Фуад Шокирий ва Обидхон қорига қилинган суиқасд ортида Ўзбекистон хавфсизлик идоралари турганини иддао қилган.

Бундан ташқари, унда Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган, дея ЎХҲ томонидан тан олинган шахслар ҳақидаги маълумотлар келтирилган.

ЎХҲ тарқатган хабарга кўра, варақалар 600 нусхада тарқатилган ва асосан, кўп қаватли аҳоли уйлари йўлакларига ёпиштириб кетилган.

"Мазкур амалиётлар репрессив режим шаҳар кўчаларини кечаю-кундуз қаттиқ қўриқлаётган бир паллада амалга оширилди. Варақалардан мақсад, кенг халқ оммасини зулм режимига қарши курашга чорлаш ва руҳан ва маънан таёрлаш йўлида қилинаяпти", дейилади ЎХҲ тарқатган хабарда.
XS
SM
MD
LG