Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:17

Ўзбекистонда қидирилаётган шахс Қирғизистонда ушланди


Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси террорчиликда гумонланиб Ўзбекистон томонидан қидирилаётган шахсни қўлга олди.

Миллий хавфсизлик хизмати Туркистон Исломий ҳаракати аъзоси эканликда гумонланиб ҳибсга олинган шахс 1957 йилда туғилган, асли фарғоналик Ҳабибулло Сулаймонов эканини билдирди.

Сулаймонов октябр ойида ўтказилган махсус амалиёт пайтида ушланган.

Чоршанба куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси террорчиликда гумонланган беш нафар Қирғизистон фуқароси қўлга олининга ва улардан топилган катта миқдордаги ўқлар мусода қилинганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG