Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:07

Афғонистонда олти полициячи ўлдирилди


Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида олти нафар полиция ходими ўлдирилди. Хабарларга кўра, полициячилар ўз ҳамкасблари тарафидан заҳарланиб ўлдирилган.

Полициянинг ошпаз ходими уларни заҳарлаган, хушидан кетганларидан сўнг отиб ўлдирган, - деб хабар берди Франс пресс агентлиги мухбири.

Ушбу жиноятда гумонланган бир полиция ходими қўлга олинган, ошпаз қидирилмоқда.

Сўнгги пайтларда Афғонистонда полиция ходимларининг ўз ҳамкасблари тарафидан ўлдирилиши холлари кўпайгани кузатилади.
XS
SM
MD
LG