Қирғизистон ҳукумати мустақиллик йилларида мамлакатдан ноқонуний равишда катта миқдордаги маблағларни ҳориж давлатларига олиб чиқиб кетган фуқаролар шахсини аниқлашга қарор қилди. Маълумотда айтилишича, жорий йилнинг 1 декабригача ҳуқуқ-тартибот тузимлалари уларнинг кимлигини аниқлаши ва ноқонуний олиб чиқиб кетилган маблағларни Қирғизистонга қайтариш юзасидан чора-тадбирларни кўриши лозим.
Қирғизистон ҳукумати бу борада БМТ, Жаҳон банки ва бошқа халқаро ташкилотлар ёрдам кўрсатишига умид қилмоқда.
Қирғизистон Молия разведкаси тарқатган маълумотда билдирилишича, бу борада бир неча ойдан бери иш олиб борилмоқда. Қонунчиликда бундай тергов натижалари судгача ошкор қилинмаслиги белгиланиб қўйилгани учун, бу ҳақда кенг жамоатчиликка очиқланмаётган экан.
Қирғизистоннинг собиқ Бош прокурори Азимбек Бекназаров президент Асқар Ақаев даврида Швейцария банкларига миллионлаб доллар маблағлар ва 2 тонна олтин ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетилгани ҳақида оператив маълумотлар мавжудлигини айтди:
- Бу олтин Швейцария банкларида сақланмоқда. Уни қайтарса бўлади. Бундан ташқари, собиқ Бош вазир Нанаев у ерга 4 миллион доллар яширган. Қирғизистонга келаётган сармояларнинг бир қисми, жумладан, “Оқ кема” ширкатига Туркия томонидан ётқизилган сармоянинг 11 миллион доллари ҳам яшириб қолинган. Бу ишлар суд томонидан аниқланган. Шунинг учун бу маблағларни Қирғизистонга қайтариш имконияти мавжуд, - деди Азимбек Бекназаров.
Қирғизистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Аликбек Жекшенкулов эса кичик ва заиф давлатларнинг бу каби ҳаракатлари натижа бермаган, деб ҳисоблайди.
Собиқ вазирнинг айтишича, расмий Бишкекнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилган маблағларни қайтариш ҳаракати самарасиз якунланади.
- Бу қарор популистик қадам сифатида баҳоланиши мумкин. Чунки бу қарорни амалга ошириш учун ҳеч қандай имконият йўқ. Бу ерда молиявий товламачиликлар бўлганини исботловчи далиллар йўқ. Олдин бу ишлар юзасидан жиноят ишларини очиб, уларни исботлагандан сўнггина маблағларни қайтаришга ҳаракат қилиш мумкин. Аммо шу кунгача бу ишни фақат қудратли давлатларгина амалга ошира олган, - деди Аликбек Жекшенкулов.
Аммо Қирғизистон ҳукумати мамлакатдан ноқонуний олиб чиқиб кетилган катта миқдордаги активларни коррупцияга қарши курашувчи халқаро ташкилотлар кўмагида қайтарса бўлади, деган нуқта назарда.