Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:06

"Бунёдкор" "Ульсан Хёндэ" жамоасига 1:3 ҳисобида ютқазди


Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" футбол жамоаси ўз майдонида Жанубий Кореянинг "Ульсан Хёндэ"жамоасига 1:3 ҳисобида енгилди.

Ўйин Тошкентнинг "Жар" ўйингоҳида бўлди. Беллашувнинг бешинчи дақиқасида ҳисобни биринчи бўлиб "Бунёдкор" очган эди.

25 дақиқа ўтиб "Ульсан Хёндэ" ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Ўйиннинг иккинчи ярмида кореяликлар "Бунёдкор" дарбозасига яна икки тўпни киритишди.

Шу ой бошида бўлиб ўтган чорак финал беллашувида “Бунёдкор” Австралиянинг “Аделаида Юнайтед”, “Ульсан Хёндэ” эса, Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” жамоасини ҳар икки учрашув натижаларига мувофиқ енгиб, лиганинг ярим финал боқичига чиқишганди.
XS
SM
MD
LG