Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Майманадаги масжид қаршисида амалга оширилган кечаги терактни қоралади.
“Буни амалга оширганлар Ислом ва бутун инсониятнинг душманларидир”, - деди Карзай.
Афғонистон расмийларига кўра, шимолий Афғонистондаги масжидда юз берган ҳудкушлик ҳужумида камида 41 одам ҳалок бўлган.
Фарёб вилоятининг пойтахти бўлмиш Майманадаги масжид қаршисида амалга оширилган бу ҳужум 40дан ошиқ одамни яралаган.
Расмий маълумотларга кўра, талафотлар орасида оддий фуқаролар ва полиция зобитлари бўлганлар.
Гувоҳлар ва расмийлар ҳудкуш ҳужумчи намоз тугаши билан масжидга яқинлашиб ўзини портлатиб юборганини айтишди.