Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:48

Қўқонлик қочоқ талабалар чегарада ушланди


Фарғона вилояти Фурқат тумани далаларида пахта тераётган Қўқон Давлат Педагогика институтининг тўрт нафар талабаси 11 октябр куни пахтадан қочиб кетаётганида Тожикистон чегарасида ушланди.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган манбага кўра, тўрт нафар қочоқ ҳашарчи Қўқон Педагогика институти Педагогика факултетининг 1-курс талабаларидир.

“Юқори курслардан пул бериб пахтадан қолган талабаларнинг кўплиги ҳисобига асосий оғирлик айнан 1-курслар зиммасига тушмоқда. Оғир меҳнатдан чарчаган шундай талабалардан 4 нафари 11 октябр куни пахата даласидан қочишга уриниб, ўзлари билмаган ҳолда Тожикистон чегарасини бузиб ўтганлар ва тожик чегарачилари томонидан қўлга олинганлар" дея хабар қилди воқеадан хабардор манба.

Айни манбанинг билдиришича¸ вилоят ҳокимлиги ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг аралашуви натижасида тўрт қочоқ талаба тожик чегарачилари қўлидан қутқариб олинган.

“Ушбу воқеадан сўнг талабаларнинг пахта штаби бошлиғи Атҳам Абдурашидов “юрак хуружи”га учраб, шифохонага ётқизилди”, дейди воқеадан хабардор манба.



Қўқон Педагогика институтининг исмини ошкор қилмаётганимиз масъулларидан бири Озодлик билан суҳбатда талабалар орасида пахтадан қочиш ҳолатлари бўлганини тасдиқлади.

Бироқ масъул талабаларнинг қочиб, Тожикистон ҳудудига ўтиб қолиш ҳолати бўлганини инкор қилди.

“Бу ҳудудда бунақа воқеа умуман бўлмади. Бизда бундай хабар йўқ. Биласизми, чегарани қандай қўриқлашади. Чегарага яқинлашиши билан отиб ташлайди-ю” деди институт масъули.

Лекин суҳбатдош ҳозирда Атҳам Абдурашидов юрак хуружи ташхиси билан даволанаётганини тасдиқлади.

“Биласизми, у шифохонада эмас, санаторийда. Унда юрак хуружи касали олдиндан бор. Бу воқеадан кейин шундай бўлди дейиш нотўғри” деди масъул.

Фурқат туман Ички ишлар бўлимининг навбатчи ходимининг айтишича, Қўқон Педагогика институти талабаларининг чегарани бузиб ўтгани ҳолати милиция бўлими ҳужжатларида қайд қилинмаган.

Қўқон Педагогика институти талабалари Тожикистон чегарасидаги Фарғона вилоятининг Фурқат тумани далаларида сентябр ойи бошидан буён пахта тераяпти.

Ушбу мақола эълон қилинганидан бир кун ўтиб, 31 октябр куни Атҳам Абдурашидовнинг ўзи Озодликка қўнғироқ қилиб, талабалари пахтадан қочгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

Қуйида Атҳам Абдурашидов билан суҳбатни тинглайсиз.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:38 0:00
Бевосита линк


Жорий йилдаги пахта мавсумида ҳашарчи-талабаларнинг шароит оғирлиги боис пахтадан қочиш ҳолатлари бир неча бор кузатилди.

16 сентябр куни Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумани Мискин қишлоғида маҳаллий коллеж талабалари Машарип Сиддиқов ва Достон Амитовлар пахтадан қочаëтган пайтда поезд тагида қолиб ўлган эди.

Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани далаларида пахта тераётган Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институтининг пахтадан қочган бир гуруҳ талабалари Озодликка мурожаат қилиб, шароит оғирлиги ва уларга нисбатан домлалар томонидан куч қўлланилиши боис қочишга мажбур бўлганликлари ҳақида гапирган эдилар.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:24 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG