Линклар

Шошилинч хабар
06 октябр 2024, Тошкент вақти: 21:20

Француз актёри Гулнора Каримова филмида суратга тушади


Машҳур француз актёри Жерар Депардье Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова сценарийси асосида суратга олинажак филмда кичик роллардан бирини ижро этишга рози бўлган.

"Олтин гепард" Тошкент Халқаро кинофорумининг директори Акбар Ҳакимов бу ҳақда Ўзбекистон маданият ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг йиғилишида маълум қилади.

Фильм воқеалари тарихий 5-6 асрларга талуқли бўлиб, Жерар Депардье европалик руҳоний образини яратиши кутилмоқда.

Янги фильм устида ишлар кетаётгани боис, нима учун филмга айнан жаноб Депардье танлангани, ким суратга олаётгани, филмнинг бюджети ва бошқа маълумотлар берилмаган.

Туркиялик актёр Холид Эргенч яқинда Каримова хонимнинг Style.uz ҳафталиги тадбирида иштирок этганди.

Бундан олдин ҳам Каримова хоним томонидан ташкил қилиниши айтиладиган Ўзбекистондаги дабдабали маросимларда дунёнинг кўплаб машҳурлари иштирок этишган.
XS
SM
MD
LG