Линклар

Россияда масжидни таҳқирлашга уриниш рўй берди


Russia -- Muslims take part in prayers on the first day of the Muslim holiday of Kurban Bairam (Eid al-Adha) in Moscow, 26Oct2012
Россиянинг Санкт Петербург шаҳридаги қадимий жоме масжиди биносига бомба муляжи ва тўнғизнинг кесилган бошини ташлаб кетмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Қўлга олинган 24 яшар йигит 2 ноябр жума куни масжид дарвозаси олдига тўнғиз калласини ташламоқчи ва бомба муляжини ўрнатмоқчи бўлгани ҳақидаги маълумотни Озодлик боғланган Санкт Петербург расмийлари тасдиқлади.

Маълумотларга кўра масжидни таҳқирламоқчи бўлган бу йигит жумадан шанбага ўтар кечаси қўлга олинган.

Қўлга олинган шахснинг бундан олдин қонунсиз қурол сақлаганлик¸диний ирқий тоқатсизлик айблари билан жиноий жазога тортилгани билдирилди.
XS
SM
MD
LG