Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:26

АҚШда сайловолди пойгаси ҳал қилувчи босқичга кирди


АҚШ Президенти Барак Обама ва Республикачилар партияси номзоди Митт Ромни.
АҚШ Президенти Барак Обама ва Республикачилар партияси номзоди Митт Ромни.

АҚШ Президенти Барак Обама ва Республикачилар партиясидан президентликка даъвогар Митт Ромни ўртасида сайловчилар овози учун сиёсий кураш ҳал қилувчи босқичга кирди. Рақиблар сайловчиларга ҳақиқий ўзгаришлар ясашни ваъда қилмоқда.


Сўнгги сўровлар натижалари Оҳайо, Висконсин, Ню Ҳемпшир, Колорадо ва Айова каби сайловчилар бир қарорга келмаган "мужмал" штатларда Обама ўз рақибидан бироз олдинда бораётганини кўрсатган.

АҚШ президент сайловида энг кўп овоз олган номзод эмас балки, ҳар бир штатдан тайинланган электорал вакилларнинг камида 270 нафари овозини олган номзод ғолиб чиқади. Электорал коллежда жами 538 нафар вакил бор.

АҚШнинг ҳар бир штати маълум электорал овозга эга. Штатдаги электорал овозлар сони мазкур штатнинг Конгрессдаги вакиллари сонига кўра белгиланади. Аксар штатларда номзод 50 фоиздан кўпроқ сайловчилар овозини олса, электорал овозларнинг барчаси шу номзоднинг фойдасига берилади.

Таҳлилчилар фикрича, 18та электорал овозига эга бўлган Оҳайо штати 2012 йилги сайловда президент лавозими учун кураш олиб бораётган иккала номзод учун муҳим рол ўйнаши мумкин.

Оҳайо Митт Ромни учун тарихан муҳим рамзий маънога ҳам эга, чунки шу пайтгача бирорта республикачи номзод Оҳайода ғалаба қилмасдан Оқ уйга келмаган.

Барак Обама ва Митт Ромни якшанба куни АҚШнинг ўрта-ғарбий қисмида жойлашган штатларда сайлов кампанияси олиб борди.

Оҳайо штатида чиқиш қилган Митт Ромни эса Барак Обама президент бўлган 4 йил мобайнида қарийб ҳеч нарсага эришолмагани ва у қайта сайланишга нолойиқ эканини билдирди.

- Мен улардан барча чиқишларини, рекламаларини ва ҳужумларини бир четга суриб натижаларга бир назар ташлашларини сўрайман. Чунки гапдан фойда йўқ. Натижалар эса ҳақиқий уринишни ўзида мужассам қилган. Ўзгаришлар сўзлар ва чиқишлар билан ўлчанмайди. Ўзгаришлар муваффақият билан ўлчанади, дея баён қилди Митт Ромни.

Ню Ҳемпшир штатида сайловчилар билан учрашган Барак Обама эса ҳақиқий ўзгаришларга эришиш йўлидаги ҳаракатларини давом эттиришини таъкидлади.

- Мен қандай ишлар қилганимни биласиз. Мен нимага ишонишимни биласиз. Мен ҳақиқатни сўзлашимни биласиз. Токи сизга президент бўлиш бахтига муяссар эканман, сиз учун, оилангиз учун ҳар куни бор имкониятни ишга солиб кураш олиб бораман, дея баёнот берди Барак Обама.

Responsive politics маркази маълумотига кўра, 2012 йилги президент сайлови пойгасида иккала номзод жами 2,6 миллиард доллар сарфлаган.

2008 йилда ўтказилган президент сайлови кампаниясида 2,8 миллиард доллар сарфланган.
XS
SM
MD
LG