Линклар

Шошилинч хабар
27 июл 2024, Тошкент вақти: 07:06

Twitterда Обаманинг твити рекорд қўйди


АҚШдаги президентлик сайловида Барак Обаманинг ғолиб чиққани ҳақида Twitterда эълон қилинган маълумот мазкур микроблог тарихида энг кўп ретвит қилинган маълумот бўлди.

“Яна тўрт йил” деб сарлавҳаланган ва Обаманинг рафиқасини қучоғига олиб тургани акс этган сурат илова қилинган хабар Twitterда эълон қилинганидан тўрт соат ўтиб уни ярим миллион одам ретвит қилган.

Шунингдек, АҚШдаги сайловолди жараёни ҳам Twitterда энг қизғин мубохаса қилинган ҳодиса бўлди.

Ўтган олти ой ичида микроблогда мазкур мавзуга бағишланган 31 миллион твит пайдо бўлди.
XS
SM
MD
LG