Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:39

Тўй ўтказиш қоидаларини бузганлар жаримага тортилди


Тошкент шаҳрида тўй-ҳашамларни ўтказиш бўйича янги қоидаларга амал қилмаган муассасалар жами 111 миллион 592 минг сўмлик жаримага тортилган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати расмийлари маълум қилди.

– Бир йил давомида тўй-ҳашамларда ҳокимият ишлаб чиққан қоидаларни бузганлар, солиқ қоидаларини бузганлар жаримага тортилди. Бу солиқ идорасининг бизга келган маълумоти, деди Тошкент ҳокимлиги Ахборот хизмати ходими.

2012 йил апрел ойида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Шу қарорга кўра, тўй қилмоқчи бўлган шахс маросимни тўйхона, ресторан эгалари, тўйда хизмат қиладиган созанда ва тўй бошловчилару овоз кучайтириш, дизайнер, фото ва видео суратга олиш, лимузин хизмати ҳамда бошқа юридик ёки жисмоний шахслар билан шартнома тузган ҳолда ўтказиши керак бўлади.



Қарорда мазкур қоидаларнинг 100 киши ва ундан ортиқ шахс иштирокида тўйхоналар, ресторанлар ва кафеларда ташкил этиладиган тадбирлар учун амал қилиши белгиланган.

- Биз дабдабага қаршимиз. Бу халқимизни , масалан кам таъминланган оилаларни кўз-кўз қилиб¸ ғашини келтирмасин деябмизда. Ҳамма шунга интиладиган бўлса унда кўп одам хонавайрон бўлиб қолаяпти, дейди Тошкент ҳокимлигининг Ахборот хизмати ходими.

Қоидабузарларга қанча жарима белгилангани ва улар қайси қонунга асосан жаримага тортилади, деган саволга Тошкент ҳокимлиги расмийсидан аниқ жавоб олишнинг имкони бўлмади:

- Бир қоида бузилишига фалонча жарима деган гап йўқ бизда. Қоидабузарлик қонунларимизда белгилаб қўйилган. Масалан, солиқни яширганлик бўйича шу модда бўйича қўйилади. Бу жаримани тўй қиладиган одам эмас, тўйни ўтказиб берадиган, xизмат кўрсатувчи томон жавобгар бўлади бунга. Ҳозир бизниng мақсадимиз мана шу тўй берувчи ва xизмат кўрсатувчи томон ўртасидаги шартномаларни шаффоф қилишдан иборат. Яъни ҳаммаси очиқ-ойдин бўлиши керак, дейди шаҳар ҳокимлиги сўзчиси.

Ишлаб чиқилган қоидага кўра, буюртмачи ва хизмат кўрсатувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, иш ҳамда хизмат тури, тўлов, харажатлар миқдори, муддатлар ҳамда амалдаги қонунчиликда белгиланган талаблар шартномада кўрсатилиши керак.

Жарима пули ҳам тўй харажатларига кирган

Ишлаб чиқилган қоидага кўра, буюртмачи ва хизмат кўрсатувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, иш ҳамда хизмат тури, тўлов, харажатлар миқдори, муддатлар ҳамда амалдаги қонунчиликда белгиланган талаблар шартномада кўрсатилиши керак.

Тошкент ҳокимияти томонидан тарғиб қилинаётган ушбу қоидаларга ҳар ким ҳам амал қилаётгани йўқ.

Орзу-ҳавас қилиб "тўйни тўйдек ўтказайлик" дегувчилар Ўзбекистон, айниқса пойтахт Тошкентда талайгина.

- Ҳозир Тошкентда шунақа бойваччалар бор. Улар тўйхона эгасига манови хизмат учун пул¸ манови жарима учун тўланадиган пул¸ деб пулни тўйхона эгасининг қўлига тутқазиб ўзлари хоҳлагандай базмларни ўтказишаяпти. Жарима пули ҳам ҳозир тўй харажатларини ичига кириб кетган, дейди тошкентлик Баҳодир ака.

Тошкентлик пенсионер Шамсиддин ота тўйлардаги дабдабани камайтиришга қаратилган шаҳар ҳокимияти уринишларини тўғри деб ҳисоблайди:

- Беш қўл баробар эмас. Ҳозир тўй қиладиган одам қурбига қараб эмас, қўшниси қанақа тўй қилганига қараб тўй қиладиган бўлган. Менимча ҳар ким имкониятига қараб тўй қилиши керак. Дабдаба тўй қилмоқчими, марҳамат налогини тўласин, дейди Шамсиддин ака.

Кузатувчилар эса¸ Тошкент ҳокимияти янги қарорининг аслида дабдабани камайтиришдан кўра кўпроқ тўй-ҳашамларни ҳам солиққа тортиш орқали бўшаб қолган ғазнага тушумни оширишга қаратилганини айтишади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:44 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG