Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судининг куни кеча бўлиб ўтган апелляция судлов ҳайъати диний ақидапарастлик, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатиш ҳамда фирибгарлик сингари қатор жиноятлар мажмуи билан айбланган 48 яшар фуқаро Учқун Йўлдошевга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.
Шу йилнинг 21 августида Қарши шаҳар маҳкамаси Учқун Йўлдошевни айбли деб топиб 11 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
Ëзувчи¸ фолбин¸ пир¸ пайғамбар...
Учқун Йўлдошевни ëшлигидан яхши билган қаршилик Баҳодир Нусуров Озодлик билан суҳбатда Қашқадарë маҳкамаси қарорининг адолатли эканини таъкидлади:
- У олдин ашулачиларга шеър ëзиб юрар эди. Кейин фолбин бўлди. Кейин ўзини пир деб эълон қилиб¸ кимки оëғимни ўпса¸ шифо топади¸ деб юрди. Ана ундан кейин ўзини пайғамбар деб эълон қилувди¸ Миллий хавфсизлик хизмати ушлаб қамаб қўйди¸ дейди Баҳодир Нусуров.
Пайғамбарлик даъвосида бўлган Учқун Йўлдошев ҳақида “Қашқадарё” телеканали “Шайтон ниқобидаги инсон” деб номланган кўрсатувини эфирга узатди.
Қашқадарë телеканалининг Озодлик билан исми айтилмаслиги шарти билан суҳбатлашган журналистига кўра¸ Учқун Йўлдошев фаолияти Миллий хавфсизкик ҳизмати зобитлари тарафидан видеотасвирга олинган.
- МХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан хуфёна туширилган видео тасвирларида кишиларнинг "ҳазрати Учқун"га тавба қилаётгани, унинг қўл-оёқларини ўпаётгани ва айримларнинг унга¸ ҳатто¸ сажда қилаётгани акс этган.
Айниқса, “ҳазрат”нинг пес-моховлар, ногиронлар ва саратон хасталиги билан оғриган кимсаларни тузатиш ҳақидаги ваъзлари кишининг эътиборини тортади¸ дейди суҳбатдош.
Айтилишича¸ Учқун Йўлдошевнинг расмий нашриётларда бешта китоби чоп қилинган. Маҳаллий матбуот ўқувчилари¸ Озодлик манбаларига кўра¸ унинг шеър ва насрий асарлари билан яхши таниш.
Жабрдийда табибми ëки сохта пайғамбар ?
“Ҳазрат”нинг Қарши шаҳар Туркистон кўчасида яшовчи қўшнилари Озодлик мухбири билан суҳбатда¸ асли косонлик бўлган Учқун Йўлдошевнинг ҳақиқатан ҳам ғайритабиий хислатларга эга экани, ундан бир қанча беморнинг шифо топганига гувоҳ бўлишганини айтди.
Бу суҳбатдошлар¸ Йўлдошевнинг таъсири кундан-кунга ортиб боргани ва унинг издошлари кўпайиб боргани маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларида хавотир уйғотгани, шу боисдан ҳам у сохта айбловлар билан қамалганини эътироф этишди.
Қаршилик Дилбар опа Саноқулова эса¸ Учқун Йўлдошевни фирибгар¸ лақмаларни алдаб пулини оладиган товламачи сифатида яхши билишини айтади.
Учқун Йўлдошевни ëшлигидан яхши билган қаршилик Баҳодир Нусуров унинг бундан олдин ҳам қамалиб чиққанига эътиборимизни қаратди:
- Беш-олти йил олдин у бир қамалиб чиқувди. Қайинсинглисига тегиниб қўйгани учун. Ўзи у ниҳоятда устамон одам.Одамларни алдашга уста. Қамоқдан чиққач¸ кўлнинг ўртасидаги оролчада бир уй қурди. Уймас¸ крепост. Кошона. Пес-мохов¸ майиб-мажруҳларни алдаб топган пулига қурди. Одамлар ҳам лақма¸ касалим тузаларкан¸ деб бор-будини унинг оëғи тагига ташлашган¸ дейди Баҳодир Нусуров.
Сохта эшонлар ëки арқонга осилган лозим...
Баҳодир Нусуровнинг айтишича Ўзбекистондаги тиббий хизмат сифати ëмонлашгани сайин¸ одамларнинг сохта табиб парихон ва азайимхонларга ихлоси ошиб бормоқда:
- Уч-тўрт йил бурун Ғузорда бир эшон бувани қамашди. У туғмас хотинларнинг номусига тегиш билан шуғулланган. Куф–суф билан даволайман¸ деб эшон бепушт хотинларни бир тор ҳужрага олиб кирар экан. Ўша тор ҳужрада арқонга хотинларнинг лозими осиғлик тураркан. Эшон бува хотинларга иштонни тушир¸ деганида авом жувонлар иштонини туширар экан. Жаҳли чиққан аëлларга эса эшон бува сенинг иштонингни эмас¸ арқондаги иштонни айтдим¸ деб қутилар экан дейди суҳбатдош.