Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:55

АҚШ Марказий разведка ҳизмати раҳбари Дэвид Петрэус истеъфо берди


АҚШ Марказий разведка ҳизмати раҳбари Дэвид Петрэус никоҳдан ташқари алоқалари сабаб лавозимидан истеъфо берди.

Жума куни президент Барак Обама генерал Петреус истеъфосини қабул қилди.

Петрэус ўрнига Майкл Морелл Марказий разведка ҳизматига муваққат раҳбар этиб тайинланди.

Генерал Петреус АҚШ Марказий разведка ҳизмати раҳбари лавозимига ўтган йил сентябр ойида тайинланганди.

Унгача Петреус Афғонистондаги АҚШ ва НАТО кучларига қўмондонлик қилган.
XS
SM
MD
LG