Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:54

Обама: бойлар бироз кўпроқ солиқ тўлаши керак


АҚШ президенти Барак Обама бойлар тўлайдиган солиқ миқдорини камайтиришга қаратилган ҳар қандай қонун лойиҳасини вето қилади.

Оқ уй матбуот вакили Жэй Карни бу ҳақда баён қилди.

Президентликка қайта сайланганидан буён жума куни қилган илк баёнотида жаноб Обама демократик ва республикачилар партияси еткачиларини молиявий бўхрон олдини олиш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирди.

Ўз баёнотида Обама бойлар бироз кўпроқ солиқ тўлаши керак, деб айтди.

Буш президентлиги даврида жорий этилган солиқ имтиёзлари йил оҳирида тугайди ва бу давлат харажатлари камаядиган вақтга тўғри келмоқда.

Кузатувчиларга кўра, агар йил оҳиригача Конгресс бюджет камомади бўйича бир қарорга келмаса АҚШ иқтисоди рецессияга юз тутиши мумкин.
XS
SM
MD
LG